ОФК календарига мувофиқ, 30 августдан 7 сентябрга қадар Осиёда миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.
ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ушбу муддат мобайнида Тошкент ва Стокголм шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Шунингдек, йиғин давомида вакилларимиз Швеция миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсга 5 сентябрь санасида Стокголмдаги «Фриендс» стадиони мезбонлик қилади.