Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Миржалол Қосимов: «Ақлни ишлатиб ўйнайдиган пайтда нотўғри қарорлар чиқардик»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов «Насаф»га қарши бўлиб ўтган ўйин (1:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Бугун муҳим учрашув эди. Ўйин сўнггида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада аламли гол ўтказиб юбордик. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйлашимча, мухлислар жанговор ўйин томоша қилишди. Ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалингунича ўйнаш керак. Лекин якуний натижа адолатли бўлди, чамамда.

Иккинчи бўлимда шунчаки тепиш мақсадидаги узоқдан бериладиган зарбалар кўпайиб кетди. Биз қулай вазиятга чиқишимиз мумкин бўлган паллаларда нотўғри ҳаракатландик. «Насаф» ютқазаётгани учун ҳужумга ўтди ва бизда бўш ҳудудлар очилди. Лекин бундан бир неча бор унумли фойдалана олмадик. Ақлни ишлатиб футбол ўйнайдиган ёки қарор чиқарадиган паллада футболчиларимиз бундан фойдаланишмади. Иккинчи голни урганимизда ўйин балки бошқача тус олган бўларди. Ҳаёт давом этади. Келаси ўйинларга янада жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз. Бизни олдинда «Пахтакор» билан бўладиган баҳсга қадар кубок ўйини кутмоқда. Шу боис биз аввал “Нефтчи” билан ўйинга тараддуд кўрамиз», — деди Қосимов.

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 06:23, 16.08.2021.
Ўқилди: 2063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.