Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Аҳмад Убайдуллаев: «Афсуски, Туркия йиғини амалга ошмай қолди»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси куни кеча пойтахтимиздаги иккинчи ўқув-йиғин машғулотларини ҳам якунлади. Йиғин сўнггида клуб бош мураббийи Аҳмад Убайдуллаев тайёргарликлар ҳақида фикр билдирди.

«Жамоамиз ўтказаётган тайёргарликни беш баллик тизимда «4» баллга баҳолардим. Чунки, биз ҳозирда ўз юртимизда тайёргарлик кўраяпмиз. Кўрганингиздек, ўзимизда оғир иқлим шароитида машғулотлар ўтказишга тўғри келаяпти. Ноқулай об-ҳаво туфайли йиғин доирасидаги битта учрашув қолдирилди» - дейди жамоа бош мураббийи.

«Умуман олганда, сунъий қопламали майдон ва ноқулай иқлим шароитини айтмаганда жамоанинг тайёргарлигидан қониқаяпман. Йигитлар машғулотларга зўр беришмоқда. Афсуски, режадаги Туркия сафари амалга ошмайдиган бўлди. Тўрт босқичли тайёргарликнинг уч босқичини ҳам якунладик. Йиғинлар давомида ўндан ортиқ назорат баҳсларида қатор футболчиларни синовдан ўтказдик. Энди 14 февралдан яна Тошкентда бошланадиган йиғинимиз ҳал қилувчи энг муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради», - дея фикрини якунлади Аҳмад Иноятович.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 13:40, 15.02.2012.
Ўқилди: 10652 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.