Чет эл клубларида фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчилар ортда қолган ҳафтада ўз жамоаси сафида навбатдаги ўйинларини ўтказди.
Италия.
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Рома» навбатдаги назорат ўйинида Марокашнинг «Ража» клубига қарши ўтказди. Римликлар рақиб дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Элдор Шомуродов учрашувда ҳисобни очди ва битта голли узатма амалга оширди.
Хитой.
«Чанжоу Майти Лайонс» 14-тур баҳсида «Шандун Тайшан» билан ўйнади. Одил Аҳмедов жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Асосий таркибда майдонга тушган Аҳмедов 71-дақиқада захирага олинди.
Достон Турсунов ҳаракат қиладиган «Чунцин Лянцзян» сафарда «Шэньчжэнь»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Турсунов ҳисобни очди. Бироқ майдон эгалари бунга иккита гол билан жавоб қайтариб, ғалабани илиб кетди. Достон учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.
Саудия Арабистонида мавсум бошланди. Жалолиддин Машариповнинг «Ан-Насср»и дастлабки турда 13 август куни «Дамак» клубига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда Ар-Риёд клуби 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Майдонда тўлиқ ҳаракат қилган Машарипов жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди.
Жанубий Корея.
«Канвон» 25-тур учрашувида «Тегу»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Рустам Ашурматов ушбу баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
Жамшид Искандаров ҳаракат қиладиган «Соннам» клуби эса «Сувон» майдонида меҳмон бўлди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Жамшид учрашувнинг 25-дақиқасида майдонга тушди ва жамоасининг иккинчи голига ҳаммуаллиф бўлди.
Кей-Лига 2 мусобақасида ҳаракат қилаётган Икром Алибоевнинг «Тежон Ситизен» клуби сафарда «Ансан»ни 2:0 ҳисобида таслим этди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.
Беларусь.
«БАТЭ» 19-тур доирасидаги ўйинда «Минск»ни қабул қилди ва минимал ҳисобдаги (1:0) ғалабани қўлга киритди. Шаҳбоз Умаров асосий таркибда майдонга тушди ва 84 дақиқа ҳаракат қилди.
Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобур Абдухолиқов ҳаракат қиладиган «Энергетик-БГУ»нинг «Спутник» жамоасига қарши ўйини ўтказилмади. «Энергетик-БГУ»га техник ғалаба ёзилди.
Қозоғистон.Кувайт.
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Кувайт СК» ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Қатарнинг «Ал-Марҳия» жамоасига қарши кечган ўйинда кувайтликлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Сардор Рашидов битта голли узатма амалга оширди.
«Спартак М»дан «Уфа»га қайтишга яқин турган Остон Ўрунов РПЛ қайдномасидан ўрин олмаган ва москваликларнинг ўйинларида иштирок этмаяпти. «Легия»да ҳаракат қилаётган Жасур Яхшибоев ҳам жамоасининг ўйинини ўтказиб юборди. Азиз Ғаниев («Шабоб ал-Аҳли») эса жамоаси билан янги мавсум бошланишини кутмоқда.