Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

«Зоб Оҳан»да ғалаба, «Персеполис»да дуранг

Баҳо:
+ | -

Эрон Про-лигасида бугун 26-турнинг яна 5 та учрашуви бўлиб ўтди. Фарғонанинг «Нефтчи» клуби плей-оффда агар «Аш-Шабоб» тўсиғидан ўта олса Эрон жамоаларидан «Персеполис» унга «D» гуруҳида рақиб бўлади.

«Персеполис» бугун Қум шаҳрида маҳаллий «Сабо» клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Голларнинг учтаси пенальтидан киритилгани эътиборга лойиқ.

Мухлисларимизга яхши таниш «Зоб Оҳан» ҳам ўтган турдаги муваффақиятсизликдан сўг бугун сафарда ғалаба қучишди. Бунда мезбонларнинг «ҳиссаси» кўпроқ эканлиги диққатга сазовор. Аввалига майдон эгалари – теҳронлик нефтчилар 37-дақиқада пенальтини муваффақиятли амалга ошира олишмаган бўлса, кейин исфаҳонликларга ғалаба келтирган голни ҳам ўзлари киритиб беришди.

Кучли учликда бораётган «Тракторсози» эса мағлубият аламини тортиб кўрди. 2-ўринни эгаллаб турган «Истиқлол»нинг «Озодий»даги ўйини бошқа кунга кўчирилганини эътиборга олсак, жамоалар орасидаги фарқ 4 очкогача кўпайиши мумкин.

Турнир жадвали юқорасида эса 52 очко жамғарган «Сепоҳон» жойлашган.

Эрон Про-лигаси. 26-тур.

САБО (Қум) – ПЕРСЕПОЛИС (Теҳрон) 2:2 (1:1)
Голлар: Ғуломризо Иноятий (21, 66-пен) – Али Каримий (33-пен., 90-пен.)

ФАЖР (Сепаси) – ФУЛАД (Хузистон) 2:1 (1:1)
Голлар: Меҳрдод Каримиён (38), Маҳди Ражабзода (57) – Ҳоди Наврўзий (10)

МИС (Кирмон) – ТРАКТОРСОЗИ (Табриз) 1:0 (1:0)
Гол: Воҳид Амроий (23)

ДАМОШ (Ғилон) – ШОҲИН (Бушаҳр) 0:0

НАФТ (Теҳрон) – ЗОБ ОҲАН (Исфаҳон) 0:1 (0:0)
Гол: Сиёмак Куруший (75-автогол)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:58, 15.02.2012.
Ўқилди: 11914 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик