Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Шуҳрат Мақсудов: «Бунёдкор»ни ҳокимлик ҳисобига ўтказмоқчи бўлишгани учун жамоа қийин аҳволга тушиб қолди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов қатнашади.

"Бугун жанговар ўйин кўрдик. Лекин ҳар доимги гапимни айтиб, футболчиларимизга раҳмат айтмоқчиман. Барча ходимларимизга раҳмат. Уч ойдан буён ойлик олмаяпмиз, клубдагилар ҳам ўйинни ўйлашяпти, ҳам бошқа харажатларни ўйлашяпти. Ҳомийимиз аввал жамоага таянч бўлиб, катта ёрдам бераётганди, энди клубни ҳокимликка ўтказмоқчи бўлишди, жамоа қийин аҳволда қолди. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат, "Навбаҳор"га эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

Қайсидир жамоа кучли футболчиларни олиб келиб, уларга суянади. Мен эса ҳозир таркибимиздаги футболчиларга ишонч билдираман. Бугун ҳам айрим ёшларга маҳорат етишмади. Лекин ҳозирги ҳолатимиз шундай.

Йигитларга ҳисобни сақлаб қолиш учун кўрсатма бермагандим, албатта, натижани ҳам ўйлаймиз. Футболчиларга танаффусда айтдик, "Навбаҳор" ютқазаётгани сабаб олдинга ўтиши аниқ эди, шунга қарамай, йигитларга энг яхши ҳимоя ҳужум эканлигини тушундирдик. Атайин ҳимояга ётиб олганимиз йўқ. Ҳамма жамоалар қатори биз ҳам рақибни ўйиндан олдин ўрганамиз. Бусиз иложи йўқ. Жамоамизнинг бу йилги селекция жуда зўр бўлмаган, шу боис, иложи борича майдонга тушиб, мухлисларни хурсанд қилиб, ғалаба қозонишга интилишни хоҳлаймиз", — деди Мақсудов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:06, 20.08.2021.
Ўқилди: 2707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик