Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Пара атлетларимизни Токио-2020 Паралимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар Япония пойтахти Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Кеча Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида делегациямиз аъзоларини Токио шаҳрига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, спортчилар ва уларнинг ота-оналари, мураббийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тантанали маросимни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева очиб берди ҳамда Токиода бўлиб ўтадиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида спортчиларга омад ва зафарлар тилаган ҳолда, юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини, халқимиз, Президентимиз ишончларини оқлашлари учун бор маҳоратларини ишга солишга чақириб, ўзининг самимий тилакларини изхор этди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов спортчиларга ёзги Паралимпия ўйинларида куч-қувват тилаб, муҳтарам Президентимиз ҳамда миллионлаб мухлислар улардан ғалабалар кутишларини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов давлат байроғини Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевга тантанали равишда топширди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Маросимда сўз олган спортчилар – Муҳаммад Рехсимов ва Шахноза Мирзаева Паралимпия ҳаракатига қаратаётган юксак эътибори учун барча паралимпия спортчилари номидан Юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди ва насиб қилса, Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига юқори натижалар билан қайтишларини айтишди.

Тадбир якунида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Маҳситов дуога қўл очиб, Токиога йўл олаётган делегациямиз вакилларига оқ йўл тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига 55 та йўлланма қўлга киритган.

Манба: Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати
Киритилди: 09:00, 21.08.2021.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.