Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Саидёқуб Қаҳрамонов UFC’даги дебют жангида муддатидан аввал ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 22 август тонгида UFC on ESPN 29 мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу MMA оқшомида ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов (9-2) ўз дебютини ўтказди. Унга Гуам вакили Тревин Жонс (13-7) рақиб бўлди.

Жанг Саидёқубнинг устунлигида ўтди. Учинчи раунд сўнгида Қаҳрамонов рақибига бўғиш усулини қўллаб, Жонсни таслим этди. Шу тариқа ўзбекистонлик яккакурашчи UFC’даги дебютини ғалаба билан бошлади.

Қаҳрамонов UFC’да жанг қилган тўртинчи ўзбекистонлик бўлади. Айни вақтда Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев ва Лилия Шокирова ушбу промоушенда ҳаракат қилмоқда.

Саидёқуб Қаҳрамонов 1995 йилнинг 14 ноябрида Самарқандда туғилган. Ушбу беллашувга қадар спортчи профессионал MMA’да ўнта жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғолиб бўлган ва иккита жангда ютқазган. Мағлубиятларидан бирини ҳозирда UFC’да иштирок этаётган Умар Нурмагомедовдан қабул қилиб олган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:20, 22.08.2021.
Ўқилди: 4712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик