«Вест Бромвич» клуби «Ньюкасл»нинг собиқ футболчиси Энди Керолл билан шартнома имзолашга яқин турибди. Хабарларга кўра, ғарбий ўлка вакиллари АПЛга қайтиш учун ҳаракат қилади. Шу сабаб ҳужумда яхши вариантларни қўллаши лозим.
Клуб ҳозирда Чемпионшипда 4-турдан кейин 10 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи поғонани банд этган ва ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Валериян Исмаил қўл остидаги жамоа мавсум бошидан бери 11 та гол урган.
Энди Керолл эса ёзда эркин агентга айланган ва жамоа учун арзон ва сифатли вариант ҳисобланади. Ҳужумчи АПЛда 54 гол муаллифи саналади.