Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Жасур Абдураимов: «Футболни ҳурмат қилиш керак»

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" — "Машъал" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугун жуда яхши ўйнадик. Зўр ўйин кўрсатдик. Аммо ҳимояда иккита хатога йўл қўйдик. Бу дарвозамизга иккита голни олиб келди. Менинг ўйлашимча, болалар ҳаракат қилишяпти. Бироқ омадимиз келмаяпти. Кичик хатоларимиз бизга қимматга тушаяпти. Ҳозир жамоамиз “омадсизлик йўлагига” тушиб қолган. Бу инқироз эмас. Бу менинг назаримда синов. Синовга эса бардош бериш, чидаш керак, ишлаш керак, меҳнат қилиш керак. Мен бу фикримни кўп бора такрорлаяпман, яна айтаман, натижага эришиш учун ўйнаш керак, қийинчиликларга, синовларга чидаш керак ва ишлаш керак. Умид қиламанки, тез орада натижаларимиз ҳам яхши томонга ўзгаради.

— Ўйин давомида “Машъал" футболчилари тўпни қўл билан ўйнаган вазиятларга фикрингиз қандай?
— Буни ўзингиз ҳам айтиб турибсиз. Мен мураббийман, ҳакам эмасман. Ёки ҳакамлар қўмитасида ишламайман. Бу ҳақида нима дейишим мумкин? Менинг ўйлашимча, тўп қўлга теккандан кейин 11 метрлик жарима берилиши керак. Шахсий фикрим, ўша вазиятларда ҳам пенальти белгиланиши керак эди. Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман.

— Жамоа белгиланмаган пенальтилар бўйича шикоят аризаси ёзадими?
— Албатта ёзилади. Биз буни ўрганиб чиқдик. Ҳакамлар қайдномасига ҳам буни албатта киритамиз.

— Аммо ҳисоб ўзгаришсиз қолаверади?
— Ҳа, шундай. Ҳисоб энди ўзгармайди. Такрор ва такрор айтаяпман, футболни ҳурмат қилиш керак.

— Ихтиёр Тошпўлатовнинг жамоадан кетишига сабаб нима?
— Ихтиёр Тошпўлатов яхши футболчи. Биз трансфер ойнасида қанот ҳимоячилигига Фаррух Ибрагимовни олдик. Ихтиёр Тошпўлатовни эса ижарага берганмиз. Чунки бундай ўйинчи ўйин амалиётига эга бўлиши керак-ку. У айни пайтда "Турон"да ўйнаяпти.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 06:09, 26.08.2021.
Ўқилди: 1652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.