Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Мбаппе Мадридга кўчса, «катта муаммо»га дуч келади

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина «Реал Мадрид» Килиан Мбаппе учун «ПСЖ»га расмий таклиф билан чиққани ошкор қилинди. Унда қироллик клуби француз йигити учун 160 миллион евро бера олиши айтилган. Клуб 22 ёшли ҳужумчини узоқ йиллардан бери таъқиб қилиб келмоқда. Аммо у билан келишишни имкони бўлмаётган эди. Айниқса, бу хоҳиш Роналдунинг кетишидан кейин жуда ҳам кучайиб кетди. Жамоанинг сўнгги бор 2018 йилда Европа чемпиони бўлгани ҳам унга Мбаппенинг қанчалик кераклигини англатади. Аммо ҳаммаси 2018 йилдан кейин бошланди. Клуб ишлари португалияликдан кейин ортга кетди. Улар Европада ва Испанияда чемпион бўлишга қийналишди. Шу сабаб президент Флоринтино Перез янги жамоа қуришда айнан Мбаппе факторини марказга олиб келиш ниятида. Агар атиги 5 кунлик муддат ичида қироллик клуби Мбаппе масаласини ижобий ҳал эта олса, бу Мессининг «ПСЖ»га ўтишидан кейинги энг катта шов-шувли воқеа бўлади.

 

Бу нарса, энг аввало бутун дунёдаги «Реал» мухлислари, қолаверса кўплаб бетараф томошабинларга Мбаппе номи туширилган жамоа либосини сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Мбаппе трансфери амалга ошади. Аммо мана шу ерга келганда франциялик орзуманд болакай ўзининг янги жамоасидаги илк «муаммо»сига дуч келади. Негаки, шу кеча-кундузда жамоанинг асосий таркиби футболчилар билан тўлган ва у учун бўш рақам мавжуд эмас. Шу сабаб клуб Мбаппе имзосига эришишдан олдин клубдан кимнидир «бадарға» қилиши лозим. Бу иш эса осон бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, турнир регламентига биноан бу борада маълум чекловлар ўрнатиб қўйилган.

 

Ла лига қоидаларида айтилишича, турнир иштирокчиси бўлган ҳар бир клуб, асосий таркиб футболчиларини 1 дан 25 гача бўлган рақамлар билан таъминлаши керак. Улар ичида 1, 13 ҳамда 25 рақамлар дарвозабонлар учун тегишли бўлади. Шунингдек, 26 дан 50 гача бўлган рақамлар ҳам тақилиши мумкин, аммо уларни фақат иккинчи таркиб футболчилари, жумладан жамоанинг «Б» қисмидан кўтарилганларга берилиши белгиланган. 2021-22 йилги мавсумнинг икки тури ортда қолар экан, клубнинг ҳар бир ўйинчиси 25 гача рақамга эгалик қилиб бўлган. Асосий таркиб футболчилари аллақачон ўзининг максимум сиғимида турибди. Ҳатто, «Арсенал»дан қайтган Дани Себалёс учун рақам йўқлиги туфайли, унга ҳалигача расман рақам танлови имконияти берилмади. Нима бўлганда ҳам Мбаппе катта эҳтимол билан ўзининг эски жамоасидаги рақами 7 ни танлашни истайди. Бу рақамда бир пайтлар афсонавий Раул ҳамда Криштиану Роналдулар ҳаракат қилган эди.

 

Ҳозир эса вазият ўзгарди. Бу рақам эндиликда ўз спорт формасига қайтаётган Эден Азарга тегишли. Француз учун яна бир вариант ўнинчи рақам дерсиз, аммо унда 36 ёшли фахрий футболчи Лука Модрич ҳаракат қилади. Жуда мураккаб масала...
Агар Килиан бу ёзда «Реал»га қўшилса, у ҳолда унга рақам беришда бирдан бир имконият мавжуд бўлади. У ҳам бўлса, жамоанинг айрим асосий таркиб футболчиларини ижарага бериш ёхуд сотиб юбориш. Шундай варинатлардан бир нечтасини айтишимиз мумкин. Кетиш учун биринчи номзод – бу Лука Ёвич. У ўтган мавсумда ҳам ижарада эди ва мавсумнинг дастлабки иккита ўйинида бор-йўғи 9 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Унинг ўрни бўшаши, 16-рақамни вужудга келтиради. Мос равишда, ҳужумчи Мариано Диазнинг сотилиши эса 24-рақамни пайдо қилади. Яна Иско варианти ҳам борки, 22-рақам Мбаппе учун нисбатан қониқарли танлов дея оламиз. Сўнгги, аммо клубдан кетиши борасида гап-сўз бўлиши мумкин бўлмаган вариант ҳам мавжуд: уэлслик Гарет Бейл «Тоттенхем»дан қайтгач, яна 18-рақам эгасига айланди. Уни шахсан Карло Анчелоттининг ўзи олиб қолган. У аллақачон Ла лиганинг иккита турида иштирок этиб, гол уришга ҳам улгурди. Хуллас, масала бироз чигал. Ўйлаб кўрилиши керак бўлган томонлари бор. Аммо 160 миллион ҳаражат қилинаётган футболчи учун оддий рақам топиб бера олмаслик, одамга ғалати ва кулгили туюлиши табиий. Ҳархолда, «Реал»нинг келажаги Мбаппе ўйинлари асосига қурилиши режалаштирилган...


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 17:00, 26.08.2021.
Ўқилди: 14973 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.