Кириш Регистрация

"Фулхем" ҳужумчиси билан янги битим тузди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Фулхем" клуби ҳужумчиси Александр Митрович жамоа билан янги беш йиллик шартномага имзо чекди. У 2018 йилда 22 миллион фунт эвазига "Ньюкасл"дан харид қилинган эди.

Ҳужумчининг жорий нархи эса 27 миллион фунтни ташкил этади. Митрович янги битим имзолагач, шундай дейди:

"Жуда ҳам хурсандман. Бу жамоа менинг оилам, стадион эса уйимга айланган. Мен бу ердаги ҳаммага, жамоадошларим, раҳбарият ва мухлисларга мени қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Ҳақиқатдан ҳам бахтиёрман".

26 ёшли ҳужумчи 2018 йилдан бери "Фулхем" таркибида 135 та учрашувда майдонга тушиб, 56 та гол муаллифига айланган.

Манба: futaa.com
Киритилди: 16:19, 27.08.2021.
Ўқилди: 1333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.