Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Диёр Имомхўжаев Катанецнинг Ўзбекистон МТЖ учун 3та фойдали жиҳатини санади

Баҳо:
+ | -

Сречко Катанец билан матбуот анжуманидан аввал ЎФА президенти мураббийлар штаби билан кўришди. Тахминан 1,5 соат давом этган суҳбат давомида уч жиҳатга эътибор қаратиш мумкин.

Биринчидан, ЎФА президентининг қарашлари ва терма жамоага бўлган талаблари Катанецники билан жуда ўхшаш бўлиб чиқди ва табиийки, бундан мураббийлар штабининг кўнгли каррасига кўтарилди. Яъни, штаб раҳбарият ва ўз принциплари ўртасида муаллақ қолиб кетмайди, балки бунда муштараклик бўлади.  

Иккинчидан, миллий терма фонида ЎФА президенти олимпия терма жамоаси масаласини ҳам эслатди. Сир эмаски, мамлакатнинг биринчи рақамли шахси Олимпиада ўйинларида жамоавий спорт турлари масаласини жиддий танқид остига олганди. Шундан келиб чиқилса, Ўзбекистон Париж-2024 учун жиддий ҳаракат қилади. Катанец эса бу борада олимпия ва миллий терма ўртасидаги кўприк масаласида иккинчи рақамли терма жамоа учун доимо очиқ эканини маълум қилди. Яъни, у фаолияти давомида ўзидан кейинги терма жамоалар ишига аралашмаса-да, аслида улар билан доим мулоқотга тайёр бўлади.

Учинчидан, миллий терма ва клублар ўртасидаги муносабат масаласи. Европалик мутахассис буни асосий планга олиб чиқаяпти ва табиийки, бу борада у клублар ички ишларига аралаша олмаслигини қайд этяпти, шунчаки клублар билан дўстона муносабатларга кириша олишига умид билдиряпти. Бизда эса сўнгги икки маҳаллий мураббий айнан шу масалани суистеъмол қилгани барчага маълум. Яъни, миллий терма мураббийи клубларнинг хўжайини эмас (!) ва буни Катанец Купер сингари яхши тушунади. Бироқ катта муваффақиятлар йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик ва "солидарность" муҳим аҳамият касб этади. Мураббийнинг бу қарашларини ПФЛ ҳам қўллаб-қувватлайди. Айнан шу жиҳатдан ҳам термани Европа футболи ҳавосидан хабардор мураббий бошқаргани афзал. Улар нозик чегара ва пардани онглироқ ҳис қила олади.

Субъектив фикримча, Катанецнинг бизга қарши сўнгги икки ўйинидаги ғалабаси фонида у доимо ўзбекистонлик футболчилар техник томондан ўз шогирдларидан кучлироқ эканлигини ҳис қилган ва фақатгина тактик тарафлама чиқарган қарорлари эвазига бизни мағлуб эта олган. Энди унда техник томондан кучли ўша футболчилар мавжуд, фақатгина янада кучлироқ тактик қарашлар билан Катанец футболчиларимизни Япония, Жанубий Корея, Австралия, Эрон, Саудия, Қатар каби муқаррар рақибларга қарши пухта тайёрлай олиши керак. Ишонамизки, у бунинг уддасидан чиқа олади. Бу борада словениялик мураббийга омад тилаган ҳолда, унга қўлимиздан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 05:53, 28.08.2021.
Ўқилди: 5149 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.