Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 0-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Токио-2020. Пара дзюдо бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгалладик

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара дзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, пара дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.

Шу ўринда айтиш лозимки, пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами 12 нафар спортчи билан йўл олган эди. Шулардан 7 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар. Афсуски, Токио шаҳрига етиб боргач, 3 нафар пара дзюдочимиз – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада коронавирус инфенкцияси аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчимиз Шуҳрат Бобоев эса бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди. Ўта оғир вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ширин Шарипов эса ҳакамлар томонидан рақибига нисбатан қоидага зид усулни қўллагани учун дисквалификация қилинди. Ваҳоланки, унда ҳам медаль олиш имконияти юқори эди.  

Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди.

Эркаклар

-66 кг Учқун Қуронбоев – олтин
-73 кг Феруз Сайидов – олтин
-81 кг Довурхон Кароматов – кумуш
-100 кг Шариф Ҳалилов – бронза

Аёллар

-57 кг Парвина Самандарова – кумуш
-63 кг Нафиса Шерипбоева - бронза

Манба: paralympic.uz
Киритилди: 13:53, 30.08.2021.
Ўқилди: 3411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.