Иккинчи дивизион вакили «Рединг» «Челси» яримҳимоячиси Денни Дринкуотерни ижарага олди. Бу ҳақда «кўклар» матбуот хизмати хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Дринкуотер 2017 йилда «Лестер»дан «Челси»га кўчиб ўтган эди, аммо ўзини самарали ҳаракатлари билан кўрсата олмади.
Шу билан бирга, футболчи бир неча бор раҳбарият билан жанжаллашган (маст ҳолда машинани ҳайдаш, тунги клубда маст ҳолда муштлашиш).
Олдинроқ, «Челси» Дринкуотерни «Бёрнли», «Астон Вилла» ва Туркиянинг «Касимпаса» клубларига ижарага берган эди.













