«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жордан Хендерсон мерсисайдликлар билан янги шартнома имзолади.
Бу ҳақда «қизиллар» расмий матбуот хизмати хабар бермоқда. Янги шартнома тўрт йилга - 2025 йил июнгача амал қилади.
«Ниҳоят, буни уддалаганимиз жуда яхши бўлди. Бу ерда бўлганимда кўп нарсани ўргандим ва ўсдим ва бунинг учун кўп одамларга миннатдорчилик билдиришим керак.
Мен «Ливерпул»да ўйнаган ҳар бир дақиқани қадрлайман. Айрим дамлар қийин кечган бўлса ҳам, мен клубда бўлганимдан бахтлиман.
Клубда бунданда узоқроқ муддат қолиш ниятим бор. Ўйлайманки, Клопп бошлаб қўйган режа ҳали кўп бор мухлисларни манзур қилади», - дейди Хендерсон клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.