“Галатасарой“ ҳужумчиси Радамель Фалькао Испания чемпионатига қайтди.
35 ёшли ҳужумчи “Райо Валекано”га ўтди. Футболчи клуб билан 1 йилга мўлжалланган шартнома тузади.
“Галатасарой” клуби колумбиялик билан шартномани бекор қилди, клуб унга ортиқ ишонч билдирмайди.
Маълумот учун, Фалькао 2011 йилдан 2013 йилгача “Атлетико” сафида Ла Лигада ўйнаган.