Хитойнинг “Далян Про” клубида ўйнаган 31 ёшли венесуэлалик ҳужумчи Саломон Рондон Англиянинг “Эвертон” клубига эркин агент сифатида ўтди ва икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берди.
“Мен Англия Премьер-лигасига қайтганимдан жуда хурсандман. Бу турнирда ўйнашни ёқтирардим ва ҳар бир ўйинда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилардим.
Мен “Эвертон” каби машҳур клубнинг шарафини ҳимоя қилишимдан ғурурланаман. Мураббий Рафаэл Бенитес билан учрашишни сабрсизлик билан кутаман”, – дея фикр билдирди Рондон.