Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Равшан Эрматов Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон 17-25 сентябрь кунлари аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига мезбонлик қилади. Мамлакатимиз аёллар миллий терма жамоаси ҳам ушбу мусобақада иштирок этади.

Вакилларимиз саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик режасига асосан Туркия, Беларус ва юртимиз майдонларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этиб, Африка чемпиони ҳисобланган Нигерия, Экватор Гвинеяси, шунингдек, Беларус, Эрон, Ҳиндистон каби терма жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказди.

Кеча ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашиб, муҳим турнирга тайёргарлик жараёни ва ташкилий масалаларни муҳокама қилди.

Йиғилиш аввалида саралаш босқичига тайёргарлик доирасида ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувлари натижалари таҳлил этилди ҳамда кейинги ўйинлар режалари кўриб чиқилди. Зарур тиббий воситалар билан таъминлаш, витаминизация, тиббий кўрикдан ўтказиш, футболчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини мониторинг қилиб боришда замонавий технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, мазкур турнирга масъул Ташкилий қўмита мутахассислари билан мусобақа ташкилотчилигига доир бир қатор масалалар, хусусан, футбол майдонларини турнирга ҳозирлаш, ўйинлар олдидан амалга ошириладиган ташкилий ишларни тизимли йўлга қўйиш ва мавжуд камчиликлар устида ишлаш бўйича топшириқлар берилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:57, 01.09.2021.
Ўқилди: 2039 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.