Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Токио-2020. Таэквондо. Гулжоной Наимова — олтин медаль соҳибаси!

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Токиодаги паралимпиадада таэквондо бўйича 58 кг. вазн тоифасига бўлган аёллар ўртасида (K44 таснифи) финал жанги бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчи Гулжоной Наимова бразилиялик Дебора Безерра де Менезесга қарши даянга чиқди.

Кун давомида рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этган таэквондочилар олтин медаль учун жангда эҳтиёткор тактика танлашди. Дастлабки бўлимдан сўнг Наимова 4:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Иккинчи икки дақиқаликда эса ҳисоб 6:3 кўринишига келди.

Учинчи бўлим тугашига бир дақиқа қолганида Гулжоной рақибнинг танисига аниқ зарба бериб, ҳисобдаги фарқни 2 очкога оширди, аммо орадан йигирма сония ўтиб, ҳакам ватандошимизга огоҳлантириш берди. Ҳисоб эса 8:4 кўринишига келди.

Ушбу ҳисоб жанг охиригача ўзгармай қолди ва Гулжоной Токио-2020 паралимпия ўйинларига ғолибига айланди.

Делегациямиз учун мазкур медаль Токио-2020 паралимпиадасидаги сўнггиси бўлди ва медалларимиз сони 19 тага етди: 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза. Умумжамоа ҳисобида эса 16-поғонага кўтарилиб олдик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:14, 04.09.2021.
Ўқилди: 5495 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.