Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Куз учун режалар: Чемпионлар Лигасининг ўтказиб юбориш мумкин бўлмаган 7 учрашуви

Баҳо:
+ | -

Терма жамоалар ўйинлари бизни клублар футболидан бироз узоқлаштирмоқда. Лекин ФИФА кунларидан кейин бизни даҳшатли қарама-қаршиликлар кутиб турибди. Яқин уч ой ичида Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ёрқин учрашувлар бўлиб ўтади. Stadion.uz энг кутилган учрашувларни сизга эслатиб ўтишни жоиз топди. Ўйинлар кунини календарингизга белгилаб олинг, зеро мавсум энди бошланди.

"Манчестер Сити" – "ПСЖ"
Ўйин кунлари: 28 сентябр (2-тур) ва 24 ноябрь (5 -тур)

1. Бу клублар дунёнинг энг қиммат икки жамоаси ҳисобланади: "Манчестер Сити" 1,04 миллиард еврога, "ПСЖ" эса 996,75 миллион еврога баҳоланган. Қатар ва БАА ўртасидаги футбол қарама-қаршилиги икки миллиард еврони ташкил қилади.

2. "Сити" ўтган мавсум яримфиналнинг ҳар иккала учрашувида ҳам "ПСЖ"ни енгган эди(2:1; 2:0). Шунингдек, бу учрашув Гвардиола ва Почеттино ўртасидаги навбатдаги тўқнашув бўлади. Улар шу кунгача мураббий сифатида 20 марта тўқнаш келган. Пеп сезиларли устунликка эга, бироқ улар Чемпионлар Лигаси плей-оффида бир мартадан бир-бирларини мусобақадан чиқариб юборишган.

3. Биргаликда иккита Чемпионлар Лигасини ютган "Барселона" афсоналари Хосеп Гвардиола ва Лионель Месси аргентиналик футболчининг "ПСЖ"даги фаолиятининг бошида ўзаро тўқнаш келади. Бир пайтлар Лео "Манчестер Сити"га ўтиш мумкин эди, лекин кейинчалик шаҳарликларнинг режалари ўзгариб қолган.

"Ливерпуль" – "Милан"
Ўйин кунлари: 15 сентябр (1-тур) ва 7 декабрь (6-тур)

1. Бу тўқнашувдан олдин "Милан" ва "Ливерпуль" фақат Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келишганди. 2005 йилда "қизиллар" Истанбулдаги даҳшатли ўйинда ғалаба қозонишганди. Асосий вақтда 3:3 пенальтилар сериясида эса Миланликлар 6:5 ҳисобида ғалабани илиб кетган. Орадан икки йил ўтиб “россонерилар” Афинада қасос олишни уддалаганди 2:1.

2. "Милан" 7 мавсумлик танаффусдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтди.

3. "Милан" бош мураббийи 55 ёшли Стефано Пиоли Чемпионлар Лигасидаги дебютини "Ливерпуль" га қарши ўтказса, 54 ёшли Юрген Клопп турнирдаги 81-учрашувини ўтказади. Немис мураббийи шу вақтгача ўз жамоаларини уч марта финалга олиб чиққан ва биттасида ғалаба қозонган.

"Бавария" – "Барселона"
Ўйин кунлари: 14 сентябр (1-тур) ва 8 декабрь (6-тур)

1. Уларнинг охирги учрашуви ҳаммани ҳайратда қолдирди "Бавария" 2019/20 йилги Чемпионлар Лигаси чорак финалида 8:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

2. Бу қарама-қаршиликдаги ўйинларга қарар эканмиз кичик ҳисоблар деярли қайд этилмаган. XXI асрдаги 7 учрашувнинг 5 таси жамоалардан бирининг йирик ғалабалари билан якунланган. Икки марта "Барселона" 4:0 ва 3:0, уч марта "Бавария" 4:0, 3:0 ва 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

3. "Бавария" ва "Барселона" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 1998/99 йилги мавсумдан буён биринчи марта учрашишади. ХХI асрнинг барча учрашувлари фақат плей-оффда бўлган. 1998 йилнинг кузида "Барса" "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" билан бир гуруҳдан ўрин олган ва якунда 3-ўрин билан турнирни тарк этган.

"Челси" – "Ювентус"

Ўйин кунлари: 29 сентябр (2-тур) ва 23 ноябрь (5-тур)

1. "Ювентус" ва "Челси" охирги марта 2012/13 йилги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида учрашганларида, "кўклар” амалдаги чемпион сифатида турнирда иштирок этган. Кейинчалик "Челси" "Ювентус" ва "Шахтёр"ни ўзидан олдинга ўтказиб юбориб, учинчи ўрин билан кифояланган ва Европа лигасида ёл олган ҳолда турнирда ғолиб бўлган.

2. Ромелу Лукаку "Интер"нинг Скудеттони ютишида муҳим роль ўйнади, бу эса "Ювентус"нинг тўққиз йиллик чемпионлик сериясини тугатди. Бельгиялик ҳужумчи учун бу шахсий дерби бўлади.

3. Массимилиано Аллегри ва Томас Тухель Чемпионлар Лигасида яхшигина таржибага эга мураббийлар. Ҳар бири ўз фаолиятида иккитадан финалга эга, лекин биринчи марта ўзаро тўқнаш келишади.

"Атлетико" – "Ливерпуль"

Ўйин кунлари: 19 октябр (3-тур) ва 3 ноябрь (4-тур)

1. "Б" гуруҳидаги ҳар бир тур бизга "Ливерпуль" - "Атлетико" - "Милан" учбурчагидаги баҳсларни тақдим этиб беради.

2. "Атлетико" Чемпионлар Лигасида Клоппнинг "Ливерпуль"ини мағлуб этган биринчи клуб ҳисобланади. 2017/18 йилги мавсумда "қизиллар" финалда "Реал"га ютқазишди, кейинги йили улар кубокни қўлга киритишди ва 2019/20 йилги Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида "матрасчилар"га мағлуб бўлишди 0:1; 2:3 ваҳоланки мезбонлар Энфилддаги учрашувда 2:0 ҳисобида олдинда боришган.

3. Симеоне ва Клопп Чемпионлар Лигасида 159 учрашувда ўтказган (немис 80 та, аргентиналик 79 та), умумий 5 финал ва битта соврин. Юрген ўзининг учинчи финалида чемпионликка эришди. Диего эса учинчи финал учун интилишда давом этади.

“Реал” – “Интер”
Ўйин кунлари: 15 сентябр (1-тур) ва 7 декабрь (6-тур)

1. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида кетма-кет иккинчи марта "Реал", "Интер" ва "Шахтёр" жамоалари бир гуруҳдан ўрин олишди. Ўтган йилнинг кузида "қаймоқранглилар" "нерадзуррилар"ни иккала учрашувда ҳам мағлуб этишганди 3:2 ва 2:0.

2. Карло Анчелотти Чемпионлар лигасида иштирок этаётган мураббийлар ичида энг тажрибалиси. Италиялик мураббий турнирда 166 учрашув ўтказиб, 91 учрашувда ғалаба қозонган. Уч марта жамоаси билан бош совринни қўлга киритган.

3. Чемпионлар лигасида "Реал" ва "Интер" ўртасидаги 11 учрашувдан фақат 1 таси дуранг билан якунланган ва бу 55 йил олдин содир бўлган. Ўшандан бери улар ўртасидаги ўйинлар муросасиз ўтади.

"Манчестер Юнайтед" – "Вилярреаль"
Ўйин кунлари: 29 центябр (2-тур) ва 23 ноябрь (5-тур)

1. Май ойининг охирида "Манчестер Юнайтед" ва "Вилярреаль" Европа Лигаси финалида жанг қилишди, Испания клуби пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. "Манчестер Юнайтед" фаворит эди, лекин рақиб жамоа мураббийи Европа Лигасини ютиш бўйича мураббий Унаи Эмери эди. Жамоа "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба қозонмаганида, "Вилярреаль" Чемпионлар Лигасида қатнашмаган бўларди, чунки улар Ла Лигада атиги 7-ўринни эгаллаган эди.

2. "Вилярреаль" ва "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида икки марта тўқнаш келишган (2005/06 ва 2008/09 мавсумлари). Ажабланарлиси шундаки, тўртта учрашув ҳам 0:0 ҳисобида якунланган.

3. "Манчестер Юнайтед"га қайтган Криштиану Роналду ўша учрашувларда қатнашган. Кейинчалик Испанияга кўчиб ўтган Роналду "Вилярреаль"га қарши 15 учрашувда 13 та гол киритган.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 23:12, 06.09.2021.
Ўқилди: 13608 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.