Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

“Сўғдиёна” футбол клубининг янги қароргоҳи очилиш маросими бўлиб ўтди (фотожамланма)

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни “Сўғдиёна” футбол клубининг янги қароргоҳи тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ишга туширилган янги қароргоҳда клуб футболчилари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, унда футболчилар яшаши учун ётоқхоналар, тренажёр зали, сув ҳавзаси, анжуманлар зали, умумий дам олиш хонаси мавжуд. Қолаверса, турли ёш тоифасидаги жамоалар машғулотлар олиб бориши, шунингдек, U-21 таркиби ҳамда аёллар жамоаси ўз уй ўйинларини ўтказиши учун яхши даражадаги майдон ҳам барпо этилди.

Қайд этиш жоиз, худди “Бунёдкор” ва “Насаф” клублари тизимидаги каби турли ёш тоифаларидаги жамоаларни тарбиялаш, уларга машғулотлар ўташ учун барча зарур шарт-шароитларни муҳайё қилиш ишлари Жиззах клубида ҳам йўлга қўйилаётгани барчани бирдек хурсанд қилади.

Шу аснода 2022 йилда Жиззах шаҳрида “Сўғдиёна” академияси қурилишини тамомлаш ҳам режалаштирилган. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 2 август кунидан бошланган бўлиб, янги академияда 100 нафар бола 5 та ёш тоифасида шуғулланиш имкониятига эга бўлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:58, 07.09.2021.
Ўқилди: 2129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.