УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби, Европа чемпиони ва УЕФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси. Макзур маълумотларнинг ҳаммаси италиялик Жоржиньо ҳақида. Sky Sport нашри хабарига кўра, "Челси" яримҳимоячиси ушбу мавсумда пенальтини жуда чиройли ва аниқ тарзда ижро этадиган футболчига айланади.
Жоржиньо зарба бериш усули посбоннинг дарвозани қайсидир бурчагига ағнашини кутади ва шундан сўнг тўпни қарама-қарши томонга тепади. Бироқ, унинг ҳамма уришлари ҳам муваффақиятли якунланмаган.
ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги ўйинида Швейцария терма жамоаси дарвозабони Ян Зоммер италияликнинг ҳийласини пайқаб қолди. Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозабони зарба беришдан олдин жойида туриб олди, сўнг тўғри йўналишни топиб, зарбани қайтарди.