Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ПСЖ клубининг ЕЧЛ янги мавсуми учун қайдномаси эълон қилинди. Жамоа узоқ кутилган совринни қўлга киритадими?

Баҳо:
+ | -

ПСЖ клуби Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсуми учун қайдномасини эълон қилганидан хабарингиз бор.

Кенгайтирилган таркибга назар солар эканмиз жамоанинг кучли футболчилар билан тўлганини тушуниб етяпмиз. Бирма-бир ҳар бир чизиққа тўхталиб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Жанлуижи Доннарумма, Александр Лателлиер.

Дарвоза чизиғининг ўзида икки нафар юқори савияли посбонлар асосий таркиб учун рақобатга киришишади. Навас 2014 йилги Жаҳон Чемпионатидан кейин Коста-Рика термасида порлаган ва «Реал»га кўчиб ўтган эди. Ўшандан бери у барқарор ўйин намойиш этиб, мухлислар меҳрини қозонишда давом этмоқда. Доннарумма эса 2015 йил янги мавсум бошланишидан олдинги ўртоқлик ўйинида «Милан» дарвозасида пайдо бўлган ва Тони Крооснинг пенальтидан йўллаган зарбасини бартараф этган ҳолда оммага танилишни бошлаган эди. 16 ёшли йигит 6 йил ўтиб Евро-2020 мусобақасининг энг яхши футболчиси деб топилди ва кўриниб турибдики, юқори спорт формасида Париж клуби аъзосига айланди. Навас жуда ҳам тажрибали бўлса, Доннаруммада бўй борасида сезиларли устунлик бор. Иккала дарвозабон ҳам Почеттинони уялтириб қўйишмайди. Бунга умид қилиш мумкин.

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими, Преснел Кимпембе, Серхио Рамос, Маркинёс, Колин Дагба, Лейвин Кюрзава, Абду Диалло, Тило Керрер, Нуну Мендеш.

Асосий таркибда Ҳакими, Рамос, Маркинёс сингари футболчилар ўйнаши деярли аниқ бўлиб улгурган. Чап қанот ҳимоячиси сифатида Мендеш, Керрер, Кюрзава ўйнай олишади. Тажрибали ҳимоячилар марказда, ёш иқтидор соҳиблари эса қанот чизиғида йиғилганини кўриш мумкин. Рамоснинг бошқарувчилик қобиляти борлигини инобатга олсак, ПСЖ яқин икки йил ичида ҳимоядаги муаммоларни бартараф этишига шубҳа йўқ.

Ярим ҳимоячилар: Марко Вератти, Леандро Паредес, Данилу, Жоржиньо Вейналдум, Андер Эррера, Идрисса Гейе, Эрик Эбимбе, Юлиан Дракслер

Вератти ҳужумдаги шерикларига ўзининг ажойиб узатмаларини етказиб туриши, марказни ҳам аъло даражада назорат қила олиши билан асосий таркиб футболчиси ҳамда жамоанинг муҳим бир қисми ҳисобланади. «Ливерпул»дан келган Вейналдумнинг тажрибаси ҳам катта ва Вераттига яхши шерик бўлиши кутилмоқда. Эррера, Дракслер, Паредес, Гее ҳам ротация қилинган ҳолда бошланғич таркибда майдонга тушишлари мумкин.

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе, Лионель Месси, Неймар, Анхель Ди Мария, Мауро Икарди.

Ҳужум чизиғи жуда ҳам оптимал ва ҳавас қилса арзийдиган футболчиларга эга. 6 карра Олтин тўп соҳиби, ҳозирги кунда жаҳоннинг энг қиммат футболчиси, дриблинг бўйича исталган ўйинчи билан рақобатда устун келиши мумкин бўлган юлдузлар мана шу таркибда бор.

Мбаппе, Месси, Неймар, Ди Мария бир вақтнинг ўзида майдонга тушса, рақиб жамоаларининг ҳимоя чизиғи ачинарли ҳолга келишини тахмин қилиш мушкул эмас.

Таркиб жиҳатдан Маурисио Почеттинода муаммолар йўқ. Биргина масала уларни тўғри жойлашуви ва шогирдларини жипслаштирган ҳолда ўяната олиши бўлиши мумкин. Жорий мавсум Чемпионлар Лигасида ПСЖ асосий фаворитлардан бири саналади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:45, 08.09.2021.
Ўқилди: 3942 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.