Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

ЕЧЛ. Амалдаги чемпион ушбу мавсумда ҳам муносиб иштирок эта оладими?

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигасининг амалдаги чемпиони «Челси» клубининг ҳам янги мавсум учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.

Томас Тухел ҳам 25 нафар футболчинин қайдномага киритди.

Лондонликлар сафида Ромелу Лукаку харид қилинган ягона футболчи ва асосий таркибдан мунтазам ўрин олиши кутилмоқда. Бельгияликнинг бу сафарги қайтиши «Челси»нинг ўйинида сезиларли ўйинни таъминлаб бериши мумкин. Бундан ташқари, «Атлетико»дан мавсум охирига қадар ижарага олинган Саул Нигесни ҳам фойдаси тегади. Аммо, Канте ва Жоржиньо сингари ярим ҳимоя маэстролари билан рақобатда устун келиш учун кўп меҳнат қилиш талаб этилади.

Демак, қайднома билан танишиб олинг.

Дарвозабонлар: Кепа Аррисабалага, Эдуар Менди, Маркус Беттинелли.

Эдуар Менди ўтган мавсумда ўзининг «Челси»даги дебютини ўтказди ва мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Қуруқ ўйин кўрсатиш бўйича ҳам рекорд натижа (9) қайд этганидан хабарингиз бўлса керак. Кепа Аррисабалага захира дарвозабони сифатида ушбу мавсум учун рўйхатдан ўтказилган. Умуман олганда, Менди айни вақтда энг яхши дарвозабонлар учлигига киради. Охирги спорт формаси, ўйинлари гапимизнинг исботи бўлса ажаб эмас.

Ҳимоячилар: Рис Жеймс, Сезар Аспиликуэта, Андреас Кристенсен, Антонио Рюдигер, Трево Чалоба, Тиаго Силва, Маланг Сарр, Бен Чилуэлл, Маркос Алонсо.

Ўтган мавсумда 5 нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилиш орқали натижага эришиш мумкин эканлигини «Челси» мисолида кузатдик. Жеймс, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер асосий таркибда тушиши деярли аниқ. Чап қаной латералида эса Алонсо ва Чилуэлл бошланғичда ҳаракат қилиш учун кураш олиб боришади. Силва тажрибали, аммо ёши ўтиб қолган бўлса, Чалоба ва Сарр учун кўпроқ ўйин амалиёти керак бўлади. Мустаҳкам ҳимоя чизиғига эга жамоа.

Ярим ҳимоячилар: Люис Бейкер, Росс Баркли, Жоржиньо, Кай Хавертс, Нголо Канте, Матео Ковачич, Мейсон Маунт, Саул Нигес, Кристиан Пулишич, Ҳаким Зиеш.

Жорий мавсумда ҳам «Челси»да ярим ҳимоя чизиғи кучли. Мусобақанинг энг кучли ярим ҳимоя чизиғига эга жамоалардан бири десак ҳам муболаға қилмаган бўламиз. Канте ва Жоржиньо марказда, Маунт ва Хавертс ҳужумда асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади. Уларнинг ўрнини босадиган футболчилар етарлича. Ковачич ва Нигес, Пулишич ва Зиеш каби ўйинчилар захирада. Тасаввур қиляпсизми?! Бундан ташқари, Росс Барклидек хавбек қайдномага киритилиш учун ҳаракат қилади.

Ҳужумчилар: Рубен Лофтус-Чик, Ромелу Лукаку, Тимо Вернер.

Ромелу Лукаку асосий фигура бўлиши тушунарли. Тимо Вернер ўзидаги камчиликларни йўқотса унга ҳам етарлича имконият берилади. Лофтус-Чик учун ушбу мавсум тажриба тўплаш йили бўлиши ёки кутилмаганда порлаб чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Бу мавсумда ҳам «Челси»да асосий иш ярим ҳимоя зиммасига тушади ва қўшимчасига уларнинг ҳаракатларини охирига етказиб қўядиган форвард жамоада. «Челси» чемпионлик унвонини бошқа клубларга осонликча бериб қўймайди ва ЕЧЛнинг ушбу мавсумида ҳам муносиб иштирок этишини кутиб қоламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:04, 08.09.2021.
Ўқилди: 2966 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўзининг севимли футболчиси ким эканлигини айтди [8757]

U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби аниқланди [6874]

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6491]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [3808]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3495]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3467]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2822]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [2756]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2567]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2483]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.