Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЕЧЛ. Гвардиола ва унинг жамоаси ҳам янги мавсумга тайёр

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси жорий мавсуми учун "Манчестер Сити" клубининг ҳам қайдномаси эълон қилинди.

Ўтган мавсум мусобақада финалга қадар етиб борган Пеп Гвардиола шогирдлари бу ишни ушбу мавсумда ҳам уддалашадими ёки бу натижалариндан ҳам яхшироқ кўрсаткич қайд этишадими, балки кутилмаганда мусобақани эрта тарк etishar...

Олдиндан бирор бир нарсани айтиш қийин. Биз уларнинг бу мавсумга танлаган таркибидан келиб чиққан ҳолда «шаҳарликлар»нинг имкониятларини ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

"Манчестер Сити" мавсумлар оралиғида "Астон Вилла"дан ярим ҳимоячи Жек Грилишни харид қилди. Англиялик хавбек ўз маҳоратини намойиш этган ҳолда АПЛнинг дастлабки ўйинларида "Манчестер Сити" аъзоси бўлишга лойиқ эканлигини исботлаб улгурди. Энди бу ишни Европа Чемпионлар Лигасида ҳам кўрсатиши лозим. Мазкур мусобақа Грилиш учун янгилик бўлса-да, ўзининг бор маҳоратини яна ишга сола олишига умид қиламиз.

Дарвозабонлар: Эдерсон, Закк Стеффен, Скотт Карсон.

Шубҳасиз, Эдерсон жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланади. АҚШ терма жамоасининг биринчи рақамли посбонига айланган Стеффен эса ўз навбатини куришига тўғри келади. Тажрибали Карсон эса фавқулодда ҳолат учун қайдномага киритилганини кўпчилик яхши тушунган бўлса керак. Эдерсон жароҳат олмаса, «Сити» дарвозаси бу мавсумда ҳам ишончли қўлларда деб айтишимизга асослар етарли.

Ҳимоячилар: Кайл Уокер, Жоао Канселу, Рубен Диаш, Жон Стоунс, Эмерик Лапорт, Натан Аке, Александр Зинченко.

Уокер, Стоунс ва Диаш асосий таркиб футболчилари. Зинченко ҳам чап қанотда бош рўлларда бўлиши табиий. Баъзи ҳолларда эса Гвардиола уни Канселу билан ротация қилишига ҳам ўрганиб қолдик. Бироз барқарор бўлмаган, аммо яхши савиядаги ҳимоячилар билан тўлдирилган таркиб деб бемалол айта оламиз.

Ярим ҳимоячилар: Илкай Гундоган, Жек Грилиш, Родри, Кевин де Брюйне, Бернарду Силва, Фернандиньо, Рияд Маҳрез, Фил Фоден, Ромео Лавиа.

«Сити» айни пайтда ярим ҳимоячилари билан бемалол мақтана оладиган клуб саналади. Жамоанинг марказий ҳужумчиси битта бўлса ҳам, унга ёрдам берадиган, ўрнини боса оладиган ҳужумкор ярим ҳимоячилар талайгина. Номларга эътибор беринг, яхшилаб яна бир маротаба қайтадан ўқиб чиқинг.

Мазкур футболчиларнинг таркибда мавжудлиги ва уларни ўйната оладиган мутахассис фаолият олиб бораётгани "Манчестер Сити"нинг устунлиги ҳисобланади.

Ҳужумчилар: Раҳим Стерлинг, Габриел Жезус, Ферран Торрес.

Габриел Жезус ягона марказий ҳужумчи ҳисоблансада, Стерлинг ва Торрес унинг ишини қойилмақом тарзда бажара олишади. Серхио Агуэро «Барселона»га йўл олганидан кейин, клуб Холанд, Кейн, Роналдуларга қизиқди, Левандовскини ҳам таркибига қўшиб олмоқчи бўлди. Аммо, якунда бирорта футболчини ҳам ҳужумга сотиб ола билмади. Шу кўринишда ҳам Пеп Гвардиоланинг ҳужум чизиғи жуда ҳам кучли ва оптимал.

Олтинчи мавсум Гвардиола «шаҳарликлар» билан ўз мақсадига эриша оладими? Сиз, бу борада қандай фикрдасиз?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:38, 08.09.2021.
Ўқилди: 2774 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.