Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Куман Мессисиз қолган «Барселона»ни янги мавсумга тайёрлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ўтган ёзги трансферлар ойнасида катта йўқотишга учради.

Жамоанинг юраги, сардори, етакчиси Лионель Месси билан шартномани узайтириш ишлари кутилганидек бўлмади ва Ла Лига қоидаларига зид келгани учун аргентиналик афсунгар деярли 20 йиллик фаолиятидан кейин Каталония клубини тарк этишга мажбур бўлди.

Мессининг ўрнини босишнинг иложи бўлмаса ҳам клуб раҳбарияти ҳужум чизиғи учун Мемфис Депай, Серхио Агуэро, Люк де Йонг ва Юсуф Демир каби футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилди. Бундан ташқари, марказий ҳимояга "Манчестер Сити"дан Эрик Гарсия олиб келинди. Яна бир хушхабар, Ансу Фати 9 ойлик танаффусдан кейин яна сафга қайтди ва унга 10-рақам ишониб топширилди.

Демак, «Барселона» клубининг Чемпионлар Лигаси янги мавсуми учун қайдномаси билан танишамиз.

Дарвозабонлар: Инаки Пена, Нету, Марк-Андре тер Штеген

Дарвоза чизиғида шубҳасиз тер Штеген бўлиши кутилмоқда. Унга жароҳат етмаса ёки бирор бошқа бир сабаб бўлмаса мавсумни германиялик посбон асосий таркибда ўтказади. Нету захира дарвозабони сифатида қайд этилиши мумкин.

 

Ҳимоячилар: Хорди Алба, Рональд Араухо, Сержиньо Дест, Эрик Гарсия, Клемен Лангле, Оскар Мингеза, Херар Пике, Самуэл Умтити

Ҳимоя чизиғида Хорди Алба ва Сержиньо Дест қанотлар учун масъул бўлишса, марказ Пике ва Лангле ёки жамоанинг янги аъзоси Эрик Гарсияга ишониб топширилиши мумкин. Араухо, Мингеса муқобил қанот ҳимоячилари ҳисобланишади ва Умтити ҳам захира варианти сифатида кўрилса ажаб эмас.

 

Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Френки де Йонг, Рики Пуч, Серхио Роберто, Педри, Филиппе Коутиньо

Ярим ҳимояда ранг-барангликни кўришимиз мумкин. Тажрибали Бускетс, юқори техникага эга де Йонг, меҳнаткаш ва жамоанинг етакчиси сифатида кўрилаётган Педри, ўзининг аввалги формасига қайтишга интилаётган Коутиньо, Рики Пуч ва Роберто. Ярим ҳимоядаги бўшлиқни Педри ёпиб кетишга ҳарракат қилиб кўради. Коутинёнинг ҳам ўйини чиқса, уни тўхтатиб қолиш осон бўлмайди.

Ҳужумчилар: Серхио Агуэро, Ансу Фати, Мартин Брейтуэйт, Люк де Йонг, Усмон Дембеле, Юсуф Демир, Мемфис Депай.

Ҳужумчилар кўп... Лекин ҳамма гап сифатда, сонда эмас. Ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, Брейтуэйт, де Йонг «Барселона» даражасига мос топ ҳужумчилар эмас. Истиқболли кўринаётган Демир ҳақида хулоса қилишга эрта. Фати жароҳатидан эндигина қайтиб, машғулотларга киришган. Энг юқори формада фақат Мемфис Депай бўлиб турибди. Туркияга қарши баҳсда хет-трикка эришган 27 ёшли форвард «Барселона»нинг асосий форвардига айланса керак. Серхио Агуэро ва Усмон Дембеле жароҳатга мойил футболчи бўлиб қолишгани сир эмас.

 

Бу мавсумда «Барселона»дан жуда ҳам юқори натижалар кутилмаяпти. Бироқ, кўплаб мўъжизалар мана шундай кутилмаган вақтларда содир бўлишини барчамиз яхши биламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:10, 08.09.2021.
Ўқилди: 4103 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик