Дортмунднинг «Боруссия» клуби ушбу мавсум учун эълон қилинган қайдномадан кейин таркиби бир мунча заифлашгани кўринди.
Ёзги трансферлар ойнасида вингер Жейдон Санчо МЮ клубига кўчиб ўтди. Мазкур ўтиш дортмундликлар учун катта маблағ келтирган бўлсада, ҳужум чизиғи заифлашишига олиб келди. Томас Дилейни ҳам жамоани тарк этди. Юссуфа Мукуку эса қайдномага киритилмади. 16 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум «сариқлар» сафида Бундеслига ўйинида майдонга тушиб, мусобақанинг энг ёш ўйинчисига айланганди. Мукуку яқин йилларда кўзга кўринадиган ҳужумчи бўлиб етишиши мумкин. Тўхтаб қолиши керак эмас.
Жамоанинг ЕЧЛ учун эълон қилган қайдномасини тақдим этамиз.
Дарвозабонлар: Роман Бюрки, Марвин Ҳитз, Грегор Кобел, Лука Анбеҳаун
Роман Бюрки яхши дарвозабон, лекин топ эмас. Тан олиш керак, охирги йилларда клуб дарвозабонлари билан мақтана олмаяпти. Энг заиф нуқта деб ҳам аташ мумкиндир балки. Асосий таркиб футболчиси бўлган Бюрки футболчилик фаолиятининг катта қисмини Швейцария терма жамоасининг захира дарвозабони сифатида ўтказди. ёшни қарши олган посбон ҳозирда термадан чақирув олмаяпти.
Ҳимоячилар: Мануэл Аканжи, Эмре Жан, Рафаэл Геррейру, Матс Хуммелс, Тома Менье, Марин Понграчич, Нико Шулс, Аксел-Загаду
Марказий ҳимояда Аканжи, Хуммелс, Загаду асосий ўйинчилар ҳисобланишади ва уларнинг даражаси юқори савияли футболчиларга яқин. Геррейру ва Менье қанотлар учун жавоб беришади. Ашраф Ҳакимини ўрни ҳалигача билинмоқда. Мудофаа маркази эса қолган позицияларга нисбатан яхши шаклланган.
Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингем, Юлиан Брандт, Маҳмуд Довуд, Торган Азар, Ансгар Кнауфф, Феликс Паслак, Марко Ройс, Алекс Вицел, Мариус Волф.
Беллингем, Брандт, Азар, Ройс, Vitsel... Мана шу хавбеклар жамоанинг асосини ташкил қилиб беради. Холандга тўпни етказиб бериш, майдон марказини назорат қилиш айнан уларнинг зиммасига тушади. Жуда ҳам кучли бўлмаган, аммо ажойиб ўйин кўрсата оладиган футболчилардан тузилган ярим ҳимоя чизиғи «Боруссия»нинг натижаларига таъсир кўрсата олади.
Ҳужумчилар: Эрлинг Холанд, Донел Мален, Рейнер, Стеффен Тиггес.
Бу чизиқда нафақат клубнинг, балки жаҳоннинг энг яхши марказий ҳужумчиларидан бири мавжуд. Эрлинг Холанд жамоанинг ҳақиқий етакчиси ва айни вақтда ўртамиёна клуб дея таърифланмаслиги учун асосий сабаб бўлиб турган футболчи ҳисобланади. Холанд ҳам Левандовски сингари ҳар ўйинда гол уришни ва самарали ҳаракатларни амалга оширмоқда. 21 ёшнинг ўзида жамоа етакчисига айланиб улгурган норвегиялик келажакда Мбаппе билан "Олтин тўп" учун курашда жиддий рақобат қилиши кўплаб мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда. Мален эса Санчонинг ўрнига ПСВ клубидан сотиб олинди.
Бу мавсум Холанд голлар уриши мумкин, лекин жамоавий ютуққа эришиш учун бу камлик қилади.