Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ЕЧЛ. Ҳужумчилар «Атлетико»га ғалаба келтириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Келаси ҳафтадан Чемпионлар Лигаси янги мавсуми бошланади.

Жамоалар мусобақада қатнашадиган футболчилар рўйхарини эълон қилишди. Ҳозирги мақоламиз орқали Диего Симеоне бошқараётган «Атлетико»нинг жорий мавсум учун рўйхатдан ўтказилган футболчилар ва таркибга тўхталиб ўтамиз.

Ўтган мавсум бошида «Барселона»дан Луис Суарес келиб қўшилган бўлса, жорий мавсум бошланмасидан олдин бу ишни Антуан Гризманн бажарди. Ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида франциялик форвард 40 млн евро эвазига собиқ жамоаси сафига бориб қўшилди. Бундан ташқари, Бразилия билан Олимпиадада чемпион бўлган Матеус Куня «Герта»дан сотиб олинди. Родриго де Паул «Удинезе»дан олиб келинди. Саул Нигес эса бир мавсумга «Челси» клубига ижарага берилди.

Энди мадридликларнинг бу мавсум ЕЧЛ учун тўлиқ таркиби билан танишиб олинг.

Дарвозабонлар: Ян Облак, Бенжамин Лекомт

Ҳимоячилар: Серхио Камус, Фелипе, Хосе Мария Хименес, Фран Гонсалес, Марио Эрмосо, Ренан Лоди, Стефан Савич, Киран Трипье, Симе Врсалько

Ярим ҳимоячилар: Родриго де Паул, Эктор Эррера, Жофри Кондогбиа, Тома Лемар, Маркос Льоренте, Коке

Ҳужумчилар: Анхел Корреа, Жоао Феликс, Янник Карраско, Антуан Гризманн, Матеус Куня, Луис Суарес

«Атлетико» бир неча йиллардан бери Ян Облак сингари ажойиб ва дунёнинг энг яхши дарвозабонлардан бирининг хизматидан фойдаланиб келмоқда. Бу мавсум ҳам унинг маҳорати кўп ҳолларда «матрасчилар»га қўл келиши мумкин. Словениялик жамоанинг асосий посбони саналади.

Ҳимоя чизиғида Трипье, Эрмосо, Хименес, Лоди асосийда тушиши мумкин. Лекин, уларни бошқа исталган ҳимоячи ҳам тўлдира олади. Жамоа мудофаа чизиғида юлдузлар бўлмаса ҳам тенг кучли икки таркиб мавжуд. Ўртамиёнага яқин ҳимоячилардан ташкил топган дейиш ҳам мумкин. Диего Годин каби топ фулбеклар «Атлетико»га етишмаяпти.

Ярим ҳимоя чизиғини ҳам у қадар кучли деб бўлмайди. Кондогбиа ва де Паул тан олиш керак, Погба, Канте сингари хавбеклар билан даража ва маҳорат бобида тенглаша олмайди. Шундай экан, бу харидларни топ даражали деб айтиш нотўғри. Коке анча тажрибали ва ҳозирда жамоанинг етакчиси ҳисобланади. Лёренте ҳам йиллар давомида ўйинини яхшилаб олишга эришди. Лемар эса «Монако»да порлаганидек юқори даражада ўйин кўрсата олмаяпти.

Жамоанинг энг устун томони - бу шубҳасиз ҳужум чизиғи ҳисобланади. Ёши ўтиб бораётган бўлсада, гол исини яхши сезадиган Луис Суарес ҳам, ўзининг энг юқори формасида «Атлетико» билан катта натижаларга эришган Антуан Гризманн ҳам шу ерда. Бундан ташқари Жоао Феликс ҳам секин-аста жароҳатидан тузалиб майдонга қайтмоқда. Унинг техникаси ва салоҳиятини оэртиқча тарифлаш шарт эмас. Анхел Корреа, Янник Карраско ва Матеус Кунянинг ҳам даражали ёмон эмас. Бир сўз билан айтганда, «Атлетико» жорий мавсум ҳужумчиларининг сай-ҳаракатлари ҳисобига бирор бир натижа қайд этиши мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:36, 10.09.2021.
Ўқилди: 3477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик