Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

18 ёшли Радукану «US Open» ғолибига айланди!

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича улкан тож туркумига кирувчи «US Open» турнирида аёллар ўртасида яккалик финали бўлиб ўтди.

Жаҳон рейтингида 150-ўринни эгаллаб турган 18 ёшли Эмма Радукану ҳал қилувчи баҳсда канадалик Лейла Фернандес (№73)ни икки сетда мағлуб этди — 6:4, 6:3.

Шу таниқли британиялик спортчи Мария Шараповадан сўнг («Уимблдон»-2004)  "Улкан тож" чемпионлигини қўлга киритган энг ёш теннисчига айланди.

Эмма — "Улкан тож" мусобақалари тарихида саралаш босқичидан асосий тўрга ўтиб, ғолибга айланган илк спортчи бўлди. Шу пайтгача на аёллар ва на эркаклар мусобақасида ҳеч бир спортчи саралашдан ҳаттоки финалгача етиб кела олмаган эди.

Радукану "US Open"да жами 10та ўйинда иштирок этиб, рақибларига бирорта сетни бой бермади. У барча ўйинларни 2та сетда ҳал қилди. У фақатгина бир марта бир бўлимда рақибига 5та геймни бой берди (саралашда).

Британиялик теннисчи фаолиятида иккинчи "Улкан тож" мусобақасида иштирок этиб, мазкур совринни қўлга киритди. Шу пайтгача "Улкан тож"ни энг тез қўлга киритган спортчилар сифатида Моника Селеш ва Бьянка Андрееску тилга олинарди. Улар 4та уринишда нуфузли совринга эга чиқишган.

Радукану WTA туркумига кирувчи бор-йўғи тўртинчи турнирда қатнашди ва фаолиятида илк соврин "Улкан тож" бўлган учинчи спортчига айланди. Бунгача бу ишни икки атлет қайд этганди — Алена Остапенко («Ролан Гаррос»-2017) ва Ига Швентек («Ролан Гаррос»-2020).

Радукану – "US Open" тарихида топ-100га кирмасдан ғолибга айланган иккинчи теннисчи.

Бугунги ғалабадан сўнг Эмма Радукану рейтингда 150-поғонадан 23-ўринга кўтарилади. "US Open"даги ғолиблик учун у 2040 очко ва 2.5 млн доллар мукофот пулини қўлга киритди.

US Open (Нью-Йорк, США)
Мукофот жамғармаси – 57 500 000 доллар
Аёллар, яккалик. Финал

Эмма Радукану (Буюк Британия) – Лейла Анне Фернандес (Канада) — 6:4, 6:3

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:36, 12.09.2021.
Ўқилди: 3579 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.