«Турон» – «Насаф» учрашувидан сўнг беллашувдаги биринчи гол муаллифи Ҳусниддин Алиқулов ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бугунги беллашувда ғалаб қозониш биз учун жуда муҳим эди. Қанчалик қийин бўлмасин биз ғалаба қозондик. Бугунги учрашувда киритган голимни ота-онамга ва севимли мухлисларимизга бағишлайман. Кейинги беллашувларда мухлислар ҳам бизни майдонда қўллаб-қувватлашларини истаб қолган бўлардим, ахир футбол мухлислар учун ўйналади” – деб озʼ фикрлари билан ўртоқлашди Ҳусниддин Алиқулов.