Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ЕЧЛ. Жозибадор ўйини орқали яхши таниш «Аталанта» ҳақида

Баҳо:
+ | -

ЕЧЛ иштирокчилари ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Навбат ҳужумкор ва жозибали ўйини орқали кўплаб мухлислар олқишига сазовор бўлган "Аталанта" клубига.

АТАЛАНТА

УЕФА рейтинги (2020/2021 якуни): 27

Қандай етиб келишди: Италия чемпионатида 3-ўрин

Ўтган мавсум: нимчорак финал (мағлубият, умумий 1:4 «Реал»)

Еврокубокларадаги энг яхши натижаси: чорак финал (2019/20)


Бош мураббий: Жан Пьеро Гасперини

63 ёшли тактик «Аталанта»нинг мўъжизавий натижалари ортида турган асосий қурол ҳисобланади. Ушбу мураббий билан жамоа кетма-кет уч мавсум Италияда учинчи бўлди ва 2020 йилда Чемпионлар Лигаси чорак финалига етиб борди. "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола Гасперини ҳақида шундай деганди: "Гасперинининг «Аталанта»си билан тўқнаш келиш тиш шифокорига боришга ўхшайди".

Асосий ўйинчи: Робин Гозенс

Гозенс (Германия) ва Йоахим Мелье (Дания) ушбу ёзги Еврода энг ажойиб кўрсатган қанот ҳимоячилари қаторида бўлишди. «Аталанта»нинг уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнаётганида вингерларнинг қадри яна ҳам ортади ва Гозенс имконияти етганича чап қанотда ўз салоҳиятини намойиш этиб келмоқда.

Ёзги энг катта хариди: Мериҳ Демирал

«Тоттенхем» сафига бориб қўшилган Кристиан Ромеронинг ўрнини тўлдириш осон вазифа эмас. Аммо, Демирал фаолиятининг биринчи даврида катта салоҳиятга эга эканлигини кўрсатди. Одатда Гасперини жамоасида марказий ҳимоячилар сезиларли ўсишга эришишади. Туркиялик ҳимоячи бу юришидан катта манфаат кўриши мумкин.

Ўйинини кўриш керак: Маттео Ловато

Ловатога ҳам юқоридаги гапларни бемалол ишлатиш мумкин. Ўтган мавсум «Верона» сафида 24 ўйинида ишончли ҳаракат қилган Италиянинг У-21 жамоаси аъзоси «Аталанта» таркибида Демиралга муносиб шерик бўлишига ишониш мумкин. Айни вақтда фулбекнинг трансфер қиймати 7 млн еврони ташкил этмоқда ва жорий мавсум бу нарх бир неча баробарга юқорилаш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Биласизми?

2003/04 йилги мавсумдан бери Чемпионлар Лигасида дебют қилган барча жамоалар орасида «Аталанта» дастлабки икки мавсумида ҳам мусобақанинг гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл олишни уддалаган учинчи клуб саналади. Бунга қадар «Вилярреал» ва «Севиля» каби испан жамоалари бу ишни уддалашган.

«Аталанта» жорий мавсум ЕЧЛдаги иштирокини F гуруҳида бошлайди. Бергамоликларнинг рақиблари: "Манчестер Юнайтед", «Вилярреал» ва "Янг Бойс" (Швейцария). Биринчи учрашув 14 сентябрь куни сафарда Испания клубига қарши ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:39, 12.09.2021.
Ўқилди: 2552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик