Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Каталония полицияси Бартомеу «Барселона» футболчиларини обрўсизлантиришга ҳаракат қилгани ҳақидаги далилларни топди

Баҳо:
+ | -

Каталония полицияси «Барселона» клубининг собиқ президенти Жозеп Бартомеунинг ёрдамчиси Жауме Масферреранинг уйида тинтув ўтказди.

"Cadena SER" тарқатган хабарга кўра, собиқ раҳбар жамоа футболчиларини обрўсизлантиришга алоқадорлиги ҳақидаги далиллар топилган. Ушбу можаро 2020 йилда рўй берган бўлиб, у "Барсагейт" номини олди.

Топилган ҳужжатларга кўра, Твиттер ижтимоий тармоғидаги камида 4та профил Бартомеунинг топшириғига кўра футболчиларни танқид қилиш мақсадида ишлатилган. Ҳозирда эса улар блокировка қилинган.

Бундан ташқари, Масферрер ижтимоий тармоқлар орқали ўйинчиларни обрўсизлантириш мақсадида "Барса" ва "I3 Ventures" компанияси ўртасида тузилган шартномани аудит қилган "Price Waterhouse Coopers" компаниясига алоқадор эканини исботловчи ҳужжатлар қўлга киритилган. Ўшанда аудит текшируви "Барселона" ўз ўйинчиларига ҳужум уюштирганини тасдиқламаган, аммо тузилган шартнома бозор нархидан анча баланд эканини тан олган.

Маълумот ўрнида. 2020 йилнинг февраль ойида Бартомеу тушиб бораётган ўз имижини кўтариш мақсадида турли ижтимоий тармоқлар орқали ўзини мақташ ва футболчиларни танқид қилиш кампаниясини олиб борган. Танқидга учраган ўйинчилар орасида ҳужумчи Лионель Месси, ҳимоячи Жерар Пике ва "кўк-анорранглилар"нинг бошқа футболчилари бор эди.

Бартомеу эса бу воқеага алоқадор эканини рад қилиб келган. Шундан сўнг клуб бошқарув кенгашининг бир қатор аъзолари истеъфога чиқишган эди.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 12:16, 14.09.2021.
Ўқилди: 2666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.