Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

2021/22 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида қайси жамоа ғолиб бўлади?

Баҳо:
+ | -

Бугундан эътиборан Европа майдонларига футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақаси қайтади. Шу муносабат билан Stadion.uz нашри Европа топ-клубларининг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш имкониятларини баҳолади.

 

"Реал Мадрид" (5%)

Мадриднинг “Реал”Зидан бошчилигида кетма-кет уч марта Чемпионлар Лигасини ютганларини яхши эслаймиз. Бироқ, сўнги мавсумлар “қаймоқранглилар” учун омадсиз келди, деб айтиш мумкин. Аммо, “қироллик клуби” ўтган мавсум натижаларини бироз яхшилашди ва клуб ярим финалгача етиб борди. Мазкур босқичда мадридликларга Лондоннинг “Челси” рақиблик қилишди. Кўпчилик мутахассислар мазкур қарама-қаршиликда Мадрид клубининг имкониятларини юқори баҳолаган эди. Лекин, учрашув кутилган каби якунланмади ва Тухель шогирдлари финалга, кейинчалик эса мусобақа ғолиблигига ҳам эга чиқишди. Шундан бироз вақт ўтиб, Зидан бош мураббийликдан истеъфога чиқди ва унинг ўрнига олдин "Реал"да ишлаган Карло Анчелотти тайинланди. "Қаймоқранглилар" асосий марказий ҳимоячилар Варан ва Рамосдан айрилди. Уларнинг ўрнига эса “Бавария” собиқ футболчиси Давид Алаба келди. “Реал” ҳужум позициясида ҳеч қандай ўзгариш қилмади. Мадрид клуби янги мавсумда ҳам Карим Бенземаниннг тажрибасига, Родриго ва Винисиуснинг ёши ва тезлигига шунингдек, Эден Азарнинг мавсумни жароҳатсиз ўтказишига ишонишмоқда. Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш имконияти "қаймоқранглилар" учун унчалик катта баҳоланмаган, лекин улар бошқа испан гигантлари билан солиштирганда бироз юқорироқ: "Барса" Месси ва Гризманн кетгач, реструктуризацияга учради, аммо "Атлетико"да бундай имконият йўқ. Сабаби, “матрасчилар”нинг ЕЧЛдаги тажрибасизлиги бунга тўсқинлик қилиши мумкин.

“Манчестер Юнайтед” (10%)

 

Роналду, Санчо ва Варан томонидан кучайтирилган "қизил иблислар", мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун юқоридаги футболчиларни жамоага таклиф қилишди. "Манчестер Юнайтед" француз футболчиси орқали марказий ҳимоядаги камчиликларни ёпди.

Аммо "МЮ" ҳужум чизиғи нафақат Премьер-лига даражасида, балки Чемпионлар лигасида ҳам қўрқинчли кўринади. Бруну Фернандеш, Санчо, Погба, Кавани ва Роналду каби тажрибали ва етакчи футболчиларга қарши ўйнаш ҳар қандай жамоага қийинчилик туғдириши аниқ. Аммо, манкунианликларда ҳам муаммо етарлича топилади. Кўпчилик мутахассислар клубнинг асосий камчилиги Оле-Гуннар Сульшернинг тажрибасизлиги деб ҳисоблашмоқда. Эҳтимол, Роналду бошчилигидаги “Юнайтед” мусобақа ғолибига айланар, лекин кўпчилик бунга ишонмаяпти. Шу сабаб, манкунианликларнинг имкониятини 10% га баҳолашга қарор қилдик.

“Ливерпуль” (10%)

 

2019 йилги Чемпионлар Лигаси ғолиби яна жангга қайтади. "Қизиллар" учун ўтган мавсум осон бўлмади ва Премьер-лигада ҳам мерсисайдликлар топ-4 жамоалар орасига зўрға киришди. Футболчиларнинг жароҳатидан кўпроқ "Ливерпуль" зарар кўрди. Юрген Клопп йигитларидан хурсанд. Немис мураббийи, агар унинг футболчиларида ҳеч қандай муаммо бўлмаса, у ҳолда ҳар қандай рақибни мағлуб этишини билади. Айниқса, Клопп ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг майдонга қайтганидан хурсанд, чунки ўтган масум нидерландияликссиз клуб жуда ҳам қийналган. Янги мавсумни “қизиллар” деярли йўқотишларсиз бошлади ва АПЛнинг янги масумини ҳам ишончли тарзда бошлади. Лекин, бошқа жамоаларнинг катта трансферларни амалга оширгани, мерсисайдликлар эса харидлар амалга оширмаган ва шунинг учун “Ливерпуль”нинг имконияти ЕЧЛда паст баҳоланмоқда.

“Челси” (10%)

 

Бир неча ой олдин Чемпионлар Лигасини ютган жамоанинг имкониятлари ҳам анча юқори. "Аристократлар" Лэмпард қўл остида ўтган мавсумнинг биринчи қисмида муваффақиятсизликка учради, лекин лондонликларга Томас Тухель бош мураббийлик лавозимини эгаллаганидан кейин, у “кўклар” сафида ажойиб ишларни амалга оширди. Тухель шогирдлари бир нечта фаворитларни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Янги мавсумда “Челси”нинг ўйинлари янада яхши томонга ўзгарган. Вернер ва Ҳавертц жамоага анча мослашишди. Ромелу Лукакунинг Лондонга келиши клубнинг ЕЧЛдаги имкониятларини янада оширди.

“Бавария” (15%)

Ханси Флик Мюнхенда ишлашни хоҳламади ва Германия терма жамоасини бошқаришга қарор қилди. Бунинг ўрнига “Бавария” 34 ёшли Юлиан Нагелсманни тайинлади. Янги мураббий баъзи футболчилардан ёшроқ бўлишига қарамай, Нагелсманн тажриба ва маҳоратга эга. У "Хоффенхайм" ва "Лейпциг"да муваффақиятли мавсумлар ўтказган. Бош мураббийдан ташқари, икки футболчи - Упамекано ва Забитцер “Лейпсиг”ни “Бавария”га алмаштиришди. “Бавария”мазкур трансферларсиз ҳам Бундеслигада етакчи эди, бироқ уларнинг таркибини Европа майдонларида бундай деб атаб бўлмасди. “Немис машинаси”нинг Германия чемпионати ғолиблиги 100%га кафолатланганлигини тахмин қилсак-да, ЕЧЛни ютиш имкониятини 15% этиб баҳоладик. Чунки, Нагелманн клубнинг ўйин структурасини ўзгартиришини айтган ва янги усул ЕЧЛ майдонларида қанчалик ўзини оқлаши номаълум.

“Манчестер Сити” (20%)

 

“Шаҳарликлар” ҳар йили Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишади. Улар ҳар доим кубок учун асосий даъвогарлардан бири саналади, лекин ҳар сафар нимадир бу нарсага тўсқинлик қилади. Ўтган мавсумда "Ман Сити" ўз мақсади сари яқинлашганди, лекин финалда Тухелниг "Челси"си қаршилигини синдира олмади.Ёзда “шаҳарликлар” Харри Кейн билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишди, аммо “Тоттенхэм”Англия терма жамоасининг сардорини таркибда сақлаб қолишга эришди. Ўтган мавсум охирида Агуэро клубдан кетгандан кейин, Гвардиола жамоаси марказий ҳужумчи позициясида муаммолар пайдо бўлиши мумкин.Катта умидлар билан 117 миллион еврога харид қилинган Грилиш жамоага қанчалик ёрдам бериши ҳам номаълум.

“ПСЖ” (20%)

Парижликлар ёзги трансфер ойнаси вақтида супер даражадаги футболчилар билан шартнома имзолади. “ПСЖ” Месси, Доннарумма, Рамос ва Вейналдум каби тажрибали футболчиларни текинга текинга қўлга киритишди. Ашраф Ҳакими ҳам "Интер"дан 60 миллион еврога сотиб олинди. Аммо бу футболчиларсиз Парижда Европанинг энг машҳур футболчилардан бири бўлган - Мбаппе, Неймар, Верратти ва Ди Мария ҳам борлиги эса клубнинг ЕЧЛдаги имкониятини жуда ҳам ошириб юборади. Кўплаб ОАВ Маурисио Почеттино бошчилигидаги Париж клубини “шалпангқулоқ” кубок учун асосий даъвогар деб ҳисоблайди. Ҳақиқатдан ҳам “кўк-қизиллар”дан кўра чемпионлик учун асосий даъвогарлар жамоа деярли йўқдек, назаримизда.

Бошқа жамоа (10%)

Ҳатто Италия ва Испаниянинг амалдаги чемпионлари - "Интер" ва "Атлетико" ҳам асосий фаворитлар рўйхатига киритилмаган. Милан клуби Лукаку ва Ҳакимидан айрилди, Симеоне жамоаси эса “тирик” қолиш ниҳоятда қийин бўлган “ўлим гуруҳи”дан жой олган."Барселона" ва "Ювентус" каби грандлар Месси ва Роналду кетгандан кейин озроқ қийналиши мумкин ва бу мавсум улар учун аввалгисидан қийинроқ кечиши мумкин. “Боруссия Дортмунд”, “Аталанта” ва “Лейпциг” каби клубларда ҳам назарий жиҳатдан имкониятлар бўлиши мумкин.

 

Интернет материаллари асосида Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 15:55, 14.09.2021.
Ўқилди: 9075 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.