Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Мавқеи тушган Ла Лиганинг асосий юлдузи ким? Винисиус бунга лойиқми?

Баҳо:
+ | -

Ла Лигасининг асосий юлдузи бўлган Лионель Месси шу ёзда “Барселона”ни тарк этди. Кўпчилик энди Испания чемпионатида Мессининг ўрнига ким “янги қирол”бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлади. Кўпчилик мутахассислар ва мухлислар ушбу ўринга “Барса”нинг ёш футболчилари Ансу Фати ва Педри номзодини кўрсатса, бошқалар “Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лигада порлашини тахмин қилишади. Stadion.uz нашри эса мазкур саволларга бироз ойдинлик киритишга ҳаракат қилади.

Кўп йиллар давомида Ла Лига дунёнинг асосий юлдузлари турнири бўлиб келган. Яқин вақтгача Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги дуел ҳар қандай футбол мухлиси эътиборида бўлган. Шунингдек, ушбу юлдузлар қаторида яна кўплаб дунё тан олган футболчилар ҳам Ла Лигада ўйнашган: Андрес Иньеста, Хави, Луис Суарес, Неймар, Лука Модрич, Тони Кроос, Карим Бензема. Бироқ, сўнгги йилларда Испания чемпионатида бундай юлдузлар бироз камайиб кетди. Испания терма жамоаси билан Жаҳон ва Европа чемпиони бўлган “қизил фурия” футболчиларининг кўплари “бутсаларини михга илган” бўлса, баъзилари яқин шарқ ва океан орти чемпионатларида ўз омадини синаб кўрмоқда. Уларнинг авлодлари эса жаҳон футболи даражасига етишмаяпти. Суарес, Модрич ва Кроосда ёш билан боғлиқ муаммолар бўлса, Гризманн ва Бэйлнинг ўйинлари аввалги каби эмас. Роналду 2018 йил Ла Лигадан кетганди, энди эса Месси ҳам “Барса”ни тарк этди. Кўпчилик мутахассислар Ла Лига даражаси энди аввалги каби ҳолатига қайтмаслиги, мусобақада энг ёрқин юлдузлардан фақатгина Карим Бензема қолганлигини таъкидлашади. Лекин, энди француз ҳужумчисининг ҳам Испания чемпионатидаги сафари қарияпти ва у ҳам яқин йилларда бу ерни тарк этиши аниқ.

Лекин, шунга қарамай, Ла Лигада янги юлдузлар пайдо бўлаётганини ҳис қилиш мумкин. Винисиус Жуниор, Педри ва Фати шулар жумласидан. Ҳозир эса “Реал”нинг янги мавсумдаги 4 учрашувида 4 гол урган Винисиус Жуниор ҳақида гаплашамиз. “Реал” 16 ёшли йигитча учун 45 миллион евро атрофидаги суммани тўлади ва шундан кейин бразилияликнинг вояга етиб, ўз ўйинини топиб олишигача кутди.

Дастлаб, Винисиус қарор қабул қилишдаги шошқалоқлиги билан ажралиб турарди. Футболчи ҳар доим рақиб футболчиларидан тезлик эвазига ўтиб кетарди, рақиблардан дриблинги натижасида ортдақолдири, бир қанча муҳим голлар ҳам урган. Шундай бўлса-да, Жуниор доимо журналистлар танқидига учраб келарди. Унинг меҳнаткаш эмаслиги ва майдонда ўз ўйинини намойиш этмаслиги айтиларди. Аммо, бу гапларни “Реал” раҳбарияти жим кузатди.

 

Шунга қарамай, янги мавсумда Винисиус ниҳоят “Реал” хоҳлаган ўйинларни намойиш эта бошлаганга ўхшайди. Шуниси эътиборлики, бу мавсумда Испания чемпионатида шахсий тўпурарлик рекордини ўрнатиши учун бразилияликка атиги тўртта тур етарли бўлди. Винисиус янги мавсумнинг дастлабки тўрт учрашувида, тўртта гол ёзиб қўйишни уддалаган камсонли футболчилардан ҳисобланади. Унинг аввалги натижалари бир мавсумда учта гол бўлган.

Бироқ, гап умуман мақсад ҳақида эмас. Винисиус ниҳоят югуриш ва тезда фикрлаш каби ҳислатларини синхронлаштира олди. Бразилиялик ҳамма нарсани ўз вақтида қила бошлади. У майдон бўйлаб юқори тезликда югуришни, ҳатто комбинацион ўйинларда ҳам ўзини йўқотиб қўймаяпти, бу эса унинг янги мавсум учун пухта тайёргарлик кўрганини билдиради. Иккинчи турдаги“Леванте” дарвозасига киритилган гол ҳақиқий санъат асари эди. “Сельта”га қарши ўйинда киритган голи бу қадар чиройли чиқмагандир, лекин Ла Лиганинг янги мавсумида қандай футболчи эканлигини мухлисларга эслатиб қўяётгандек, чамамизда.

Бошқа нарсалар қаторида, Жуниорнинг майдонда ўтказаётган дақиқалари ҳам кундан-кунга ўсиб бормоқда. Бу эса мураббийнинг ишончини қозона олаётганидан далолат бизнингча.

Қолаверса, бразилиялик футболчининг шериклари билан пас орқали ҳам ўйнашни ўзлаштириб олган. Илгари мадридликлар ҳужумчиси тўпни қабул қилиб олган заҳоти, рақибларини ўз тезлиги орқали жазолашга ҳаракат қилар эди. Ҳозир эса унинг ўйинида ранг-баранг ошган.

Кўриниб турибдики, Винисиус аста-секин "Реал" етакчисига айланиб бормоқда. Яхши ўйиндан ташқари, у ўз қобилиятига бошқаларни ҳам ишонтира бошлади. Албатта, Мадрид клубининг асосий юлдузи Карим Бензема бўлса -да, лекин француз декабр ойида 34 ёшга тўлади ва унинг жамоадаги карьераси аста-секин якунланмоқда. Винисиус яқин

келажакда “Реал”нинг асосий ўйинчисига айланиш ниятида. У бунинг учун барча фазилатларга эга, шунинг сабабли бунданажабланиб бўлмайди. "Барселона"нинг муаммоларини ҳисобга олсак, бразилиялик ўзини Ла Лиганинг асосий юлдузи деб ҳисоблаши мумкин, чамамизда.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:03, 14.09.2021.
Ўқилди: 3363 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.