Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Зоҳид Каримов трансляциядаги муаммолар туфайли мухлисларга юзланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Зоҳид Каримов "Sport" телеканали директори:

Ассалому алайкум! Бир муддат аввал биз МТРК қатор нуфузли футбол мусобақаларининг Ўзбекистон ҳудудида трансляция ҳуқуқини олгани ҳақида хабар берган эдик. Италия чемпионати ва ЕЧЛ, ЕЛ, КЛ, ЁЛ, Футзал бўйича жаҳон чемпионати ва ҳоказо. Мусобқалар бошланди, яхши ният билан уларни катта ҳажмда кўрсатиш мақсадида ишимизни режалаштирдик. Барча жалб этилган ижодий техник ходимлар шай ҳолатда эди. Афсуски, бизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бошланиши яхши чиқмади. Интерференция (физика) бир вақтнинг ўзида қабул қилинаётган 10 дан ортиқ сигнал, демодулятор (ускуна)лар учун аввал берилган формат узатувчи томонидан огоҳлантиришсиз ўзгартирилгани…, хуллас бизлар учун яхши дарс бўлди. Ўйинлар сонини бирданига эмас, секинлик билан кўпайтирсак бўлар экан, аммо биз ҳаммага ёқиш учун шошдик, ҳовлиқдик. Биринчи уриниш кўнгилдагидек, биз истагандек чиқмади, бунинг учун барчадан узр сўраймиз. Шу билан бирга, биз тўхтамаслигимизни, янада ҳаракат қилиб, режаларимизни амалга ошириши йўлида албатта меҳнат қилишимизни ҳам айтиб ўтмоқчи эдик. Насиб қилса 2-тургача камчиликларни бартараф этамиз.

Меҳнатимизни кимдир танқид қилиши, яна кимдир жамоамизга ишончсизлик билдириши табиий, бироқ интилишларимизни қўллайдиганлар ва бизнинг ишимизга хайрихоҳ бўладиганлар кўплигини ҳам биламиз. Барчамизга омад!

Манба: uzsport.tv
Киритилди: 19:05, 15.09.2021.
Ўқилди: 3554 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.