Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Осиё ўқ отиш конфедерацияси президенти Шайх Салмон Ал Сабаҳ МОҚга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Осиё ўқ отиш конфедерацияси президенти Шайх Салмон Ал Сабаҳ Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов қарши олишди. Даставвал МОҚ раҳбарияти меҳмонларни Қўмита фаолияти билан яқиндан таништиришди ва уларга ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида гапириб беришди. Шундан сўнг режа бўйича, бир қатор масалалар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Қайд этиш жоиз, Ал Сабаҳга ушбу конфедерация Бош котиби Дуайж Ал Отайби ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси Ойбек Норинбоев ҳам қатнашди. Сўз аввалида Рустам Шоабдураҳмонов Ал Сабаҳнинг ташрифидан мамнун эканлигини билдириб ўтди.

«Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сиздек меҳмонни қабул қилишдан мамнун. Ушбу ташрифингиз миллий федерациямиз билан Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилот ўртасидаги илиқ муносабатни янада мустаҳкамлайди, деб ҳисоблаймиз. Ҳурматли Президентимизнинг юртимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва спортга қаратаётган эътиборлари жуда катта. У кишининг қўллаб-қувватлаши билан Тошкент вилоятида замонавий ўқ отиш маркази барпо этилмоқда. Ишонамизки, бу марказнинг келгусида фойдаланишга топширилиши ушбу спортда янги чемпионларимизни кашф қилишимизда катта туртки бўлади», – деди МОҚ раҳбари.

Ўз ўрнида мартабали меҳмон ҳам янги ғоя ва режаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканини билдириб ўтди.

«Авваламбор, мени илиқ кутиб олганингиз учун ташаккур айтаман. Ўзбекистонда бўлиш мен учун шараф. Илк бор 2006 йил мамлакатингизга келган эдим. Ҳозир Ўзбекистоннинг тараққиёти улкан даражада ўсган. Дарҳақиқат, қурилаётган янги ўқ отиш маркази менда илиқ таассурот қолдирди. Унинг имкониятлари ҳар томонлама юқори эканини билиб олиш қийин эмас. Келгусида ўзбекистонлик спортчи ва мураббийларнинг малакаларини ошириш учун ёрдам беришга тайёрмиз», – деди Ал Сабаҳ жаноблари.

Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида мамлакатимизда ўқ отиш спортини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, Тошкентда кўплаб халқаро тадбирларни ташкил этиш каби истиқболли масалалар муҳокама қилинди. Тадбир якунида меҳмонларга МОҚнинг эсдалик совғалари топширилди.

Манба: @OlympicUz
Киритилди: 20:23, 15.09.2021.
Ўқилди: 1503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.