Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Литва-2021. Россияга қарши ўйинда дурангни қўлдан чиқардик

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи учрашувини ўтказди. Бу сафар вакилларимизга дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири — Россия терма жамоаси рақиблик қилди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари биринчи баҳсдан фарқли ўлароқ ҳаяжонни тезда енгиб олиб, юқори концентрация асосида ҳаракатлана бошлашди. Бу сафар дарвозадан ўрин олган Равшан Элибоев ўйинни жуда яхши ўтказиб, 15дан ортиқ сэйв намойиш этди.

Руслар баҳснинг 10-дақиқасида бразилиялик Робиньонинг индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни очишди. Орадан бир дақиқа ўтиб бурчак зарбасидан сўнг Артём Ниязов тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Шундан сўнг ҳисоб йирик кўриниш оладигандек таассурот уйғона бошлади. Аммо Ўзбекистон танаффусгача ушбу ҳисобни ушлаб қолди ва иккинчи бўлимни янада юқори савияда ўтказди. Тайм бошида Дилшод Раҳматов кучли зарба билан Россия дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг ташаббус ҳамюртларимиз томонига ўтди. 28-дақиқада ўзбекистонликлар бурчак зарбасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштиришди — 2:2.

Шундан сўнг россияликлар яна темпни оширишди. Баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида улар ижросидаги бурчак зарбаси гол билан якунланди. Вакилларимиз ҳали ўзига келиб улгурмасдан Артём Ниязов яна бир гол урди ва хет-трикка эришди. Якуний ҳисоб — 2:4.

18 сентябрь куни бўладиган Мисрга қарши ўйинда Ўзбекистонга ғалаба керак. Шунда жамоамиз нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади.

Футзал бўйича ЖЧ. "B" гуруҳи, 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН - РФИ - 2:4 (0:2)
Голлар: Даврон Чориев (21), Машраб Одилов (28) — Робиньо (10), Ниязов (11, 35, 35)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:56, 15.09.2021.
Ўқилди: 3483 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик