Хабарингиз бор, бугун бутун дунёда автомобилсиз кун сифатида эътироф этилган бўлиб, барча инсонлар имкон қадар ўз юмушларини кўпинча велосипед, ролик, самокат ёки бошқа шу каби қурилмаларда бажаришга ҳаракат қилишади.
Шу қаторда Ўзбекистонда ҳам бутун дунёда илгари сурилган ушбу ташаббусга амал қилган ҳолда бир қатор оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов юртимизда барчани ушбу кунни кенг тарғиб қилишда катта ташаббус кўрсатди. Бир нечта расмий вакиллар ва раҳбарлар шу бугун ўз хизмат машиналаридан воз кечган ҳолда иш фаолиятларини велосипедда ёки пиёда олиб боришмоқда.
Бу билан пойтахтимизда ўтказилаётган тадбирлар тугаб қолмади. Бугун соат 20:00 да Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, «Янги Ўзбекистон» боғигача бугунги санага бағишланган велосайр ташкил этилади.