Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Переплёткин Латвия термасига чақирилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф», уч кунлик танаффусдан сўнг, машғулотларни бошлади. Машғулотлар Қарши шаҳридаги «Марказий» стадиони машғулотлар майдонида олиб борилмоқда.

Клуб расмий сайти маълумотига кўра, жамоанинг 22 февралдаги машғулотларида Артур Геворкян ва Андрей Переплёткиндан бошқа барча маҳаллий ва легионер футболчилар иштирок этишди. Туркманистонлик яримҳимоячи жамоа сафига бугун, 23 февраль куни келиб қўшилган. Латвия терма жамоасидан чақирув олган Андрей Переплёткин эса 1 мартдан кейин «Насаф»га қайтади. Бу вақт оралиғида у Латвия терма жамоасининг Туркиядаги йиғинларида қатнашиб, Қозоғистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳам кутилмоқда.

«Насаф» дарвозабонларидан бири Элдор Суюнов олимпия терма жамоасига жалб этилгани, қаршиликлар билан шу йил шартнома имзолаган дарвозабон Ғайрат Ҳасанов кичик жароҳати борлиги сабаб, клуб раҳбарияти ЎФФ билан келишган ҳолда миллий терма жамоа йиғинига жалб этилган Мурод Зуҳуровни жамоада қолдиришга қарор қилди. Қайд этиш жоиз, «Насаф» футболчиларидан Фозил Мусаев ҳамда Кенжа Тўраев ҳам олимпия терма жамоаси таркибида шуғулланмоқда.

«Насаф» тайёргарликни Қарши шаҳрида давом эттиради. Жамоа шу ҳафтада ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» мавсумдаги дастлабки расмий учрашувни 6 март, сешанба куни БААнинг «Ал-Жазийра» жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Қарши шаҳрида ўтказилади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:55, 23.02.2012.
Ўқилди: 10385 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7737]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4398]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3402]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3371]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2972]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2449]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1743]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1665]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1639]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик