Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Суперлига. «Қўқон-1912» - «Андижон»: ўзаро ўйинлар тарихидан

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигаси 20-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Андижон” баҳси 25 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Устунлик ким томонда?
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 27 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 11 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 7 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 9 та баҳсда андижонликлар қўли баланд келган. Тўплар нисбати – 44-40 андижонликлар фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси 40 очкони қўлга киритган. “Андижон”нинг бу борадаги кўрсаткичи – 34 очкога тенг.

Ушбу жамоалар иштирокидаги сўнгги бешта учрашувда қайд этилган натижалар:

05.05.2021. Андижон - Қўқон-1912 - 1:2
29.11.2020. Андижон - Қўқон-1912 - 0:1
24.08. 2020. Қўқон-1912 – Андижон – 2:1
27.11.2019. Андижон - Қўқон-1912 - 1:1
31.03.2019. Қўқон-1912 – Андижон - 0:0

"Дерби"ни Раҳимбек Каримов бошқариб боради
Coca Cola суперлигасининг 20-турида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра Қўқондаги "марказий" стадионида бўлиб ўтадиган "Қўқон-1912" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги "водий дерби"сини Раҳимбек Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Coca-Cola Суперлига. 20-тур
25 сентябрь, шанба
ҚЎҚОН-1912 – АНДИЖОН
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Бекзод Арипов

Бошланиш вақтлари
"Қўқон-1912" - "Андижон" учрашуви, шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 16:00да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 20-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ қарашли стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 16:00га белгиланган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:56, 24.09.2021.
Ўқилди: 1606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.