Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шаҳрулло Маҳмудов: «Ҳар бир вазнда Акбар Жўраев ва Руслан Нурудиновникидек рақобатини ташкил қиламиз»

Баҳо:
+ | -

МОҚда Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчиларимизнинг таҳлилига бағишланган ҳисоботлар давом этади. Куннинг иккинчи ярмида яна бир қатор федерациялар вакиллари билан йиғилиш ўтказилди.

Улар орасида катта муҳокамалардан бири Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси билан ўтди. Унда ЎзДЖТСУ қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори, профессор Рашид Маткаримов, Спортнинг яккакураш турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров, шунингдек, Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари иштирок этишди. Йиғилишни МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Кўпчиликда медалга яқин келган Адҳамжон Эргашев ва Муаттар Набиеванинг чиқиши ҳақида саволлар бўлди. Бунга мутахассислар изоҳ бериб ўтишди.

“Адҳамдан биз ҳам медаль кутган эдик. Бироқ у мусобақадан аввал масъулиятни катта олиб юборди. Кучли ҳаяжон билан, ўз имконияти даражасида қатнаша олмади. Муаттарга келсак, оёғидаги кичик жароҳат таъсир ўтказди. Бу жароҳат баҳорда пайдо бўлган эди. Агар ўшанда операция қилганимизда, Токиогача тўлиқ тикланиб улгурмаган бўлар эди. Шу боис, кичик жароҳат билан таваккалга боришга тўғри келди”, – деди терма жамоа бош мураббийи Баҳром Мендибоев.

Йиғилиш давомида спортчиларимизни тайёрлашда янги ва замонавий методикадан фойдаланиш ҳақида алоҳида фикр юритилди. Унга кўра, федерация мутасаддилари Хитой мактабининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиб, унинг қатор услубларини амалга татбиқ этишни режалаштирмоқда. Қайд этиш жоиз, шу пайтгача жамоамизда маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият олиб борган қозоғистонлик Ержас Болтаевнинг шартномаси тугаб бормоқда. Келишувга кўра, томонлар шартномани узайтирмайдиган бўлган. Шаҳрулло Маҳмудов Париж Олимпиадасига тайёргарлик даврида Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов ўртасида юзага келган кучли ички рақобатни ҳар бир вазнда юзага келтириш кутилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, кун давомида йилқичилик ва от спорти, гандбол федерациялари билан ҳам ана шундай таҳлилий ҳисобот ўтказилди. Унда Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма қўлга киритилмаганининг сабаби ўрганилиб, Париж циклида йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқарган ҳолда стратегия ишлаб чиқиш бўйича керакли топшириқлар берилди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:26, 24.09.2021.
Ўқилди: 1613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.