Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Илҳом Мўминжонов: «Кейинги ўйинга ҳам мухлисларнинг келишини истардим»

Баҳо:
+ | -

Про-лиганинг иккинчи босқич дастлабки ўйини доирасида бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Олимпик" учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинда шогирдларим ғалаба қозонишди. Уларни ва учрашувга келган барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Олдинда ҳали 5та ўйин бор ва биз бунга тайёргарликни олиб бориб, олдимизга қўйилган режаларимизни бажариш учун мақсад сари интиламиз. Кейинги уй учрашувимизда "Динамо"ни қабул қиламиз. Шу тур беллашувига ҳам мухлисларимизнинг келишларини хоҳлар эдим. Чунки, футболчиларимиз мухлислар учун ўйнайди. Ўз навбатида, мухлисларнинг далдаси бизда ҳис-туйғулар уйғотиб, ғалаба қозонишимизга ёрдам беради. Ўйлайманки, кейинги ўйинга ҳам мухлисларимиз келиб, бизни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Биринчи босқичда "Олимпик" билан дуранг ўйнаб, сафарда ютқазган эдик. Бугунги ўйинга келсак, "Олимпик" хавфли вазиятларсиз 2та гол уришга эришди. Биринчиси стандарт вазиятдан, иккинчи голни ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоси эвазига. Ҳали ҳаммаси олдинда. Агар шу руҳда  ўйнасак ғалабалар қозониб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз", — деди Илҳом Мўминжонов.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 06:41, 25.09.2021.
Ўқилди: 1993 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик