Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»га қайтди. У қайтиши билан ўз жамоасига фойда олиб кела бошлади. Страйкер майдонга тушган ўйинларда 4 та голга муаллифлик қилишга улгурди. Бу мавсум бошидан яхши натижа, албатта. Ҳужумчининг яқиндагина глобал ўргимчак тўрида тарқалган видеосида унинг шаҳар марказидаги почта биносини тарк этаётгани акс эттирилганди. 36 ёшли футболчи сешанба куни Ҳюлмеда, Манчестер шаҳрининг марказида шоппинг қилаётган пайтда кўриниш берган.
Бу дўкон метро бекатининг ёнида жойлашган бўлиб, Роналдунинг шахсий машинаси дўкон майдонига қўйилган эди. У дўкондан чиққанида бир нечта мухлис унинг исмини айтиб бақирар, иккита тансоқчи эса, Кришни қўриқлаб борарди. Ушбу видео интернетга жойлаштирилганидан кейин, бир фойдаланувчи видео тагига шундай изоҳ ёзади: «Роналду метро бекати ёнидаги бинога кириб кетаётганини кўриб қолиб, жинни бўлиб қолай дедим. Уни кўришни фақат орзу қилардим. Чунки мен ўш бинода яшайман». Ушбу видеохабарга келган яна бир изоҳда эса шундай дейилади: «Мен Роналдуни сендвичдан кўра, салат танаввул қилган деб ўйлайман». Бошқа бир мухлис изоҳида шундай фикрлар янграйди: «Бечора юлдуз, у битта сендвич сотиб олиши учун ҳам, бир дунё одам уни орқасидан кузатиб юриши керак))». «Metro» нашри бунга иқтибос келтирган ҳолда видеога твит қолдирди: «Бу барча вақтлардаги энг буюк футболчилардан бири».
Ҳақиқатдан ҳам барчадан ҳар хил фикрлар янграгани бу табиий ҳол, албатта. Роналду эса «Ювентус»дан ўтган ойда ўз қайтишини амалга оширганидан кейин кетма-кет тўртинчи ўйинида гол уриш имкониятига эга бўлади. У Англия Лига Кубоги баҳсида дам олди. «Астон Вилла» билан 6 тур баҳсида асосий таркибда акс эттирилди. Бу ерда масаланинҳ яна бир ҳайратланарли томони борки, 18 ой ичида Оле Гунар-Сульшер «МЮ»да соврин юта олмаса, у ҳолда, ҳатто Роналду унинг ўрнига бош мураббийликка сайланиши мумкин. Собиқ «Тоттенхэм» клуби футболчиси Тим Шервуд бу ҳақда шундай деганди: «Биз Роналдуни халқаро майдонда, Евро-2020 баҳсларида кузатган эдик. Шунда маълум бўлдики, у 100 фоиз мураббийликка тайёр. Мен 18 ой ичида Криштиануни бош мураббий ролида кўришга ишонаман. Роналду футбол фаолиятини якунлаган куниёқ, у мураббийга айланади. Кўрасиз, бу автоматик тарзда амалга ошади.
Агар «қизил иблислар» АПЛ, ЕЧЛ, Англия кубоги ёки шу каби совринлардан бирини ютсагина, Сульшер ўз ўрнини сақлаб қола олади. Бордию, унинг жамоаси бу мавсум ҳеч қандай соврин жамғара олмаса, у ҳолда клуб менежери алмашса керак. Роналду таклифи билан жамоага янги, Карлос Кейруш каби тажрибали мураббий келтирилади. Балки Роналдунинг ўзи «МЮ»да мураббийлик қилар. Шахсан, мен бунга ишонаман. Мана масалан, ҳозир ҳам у деярли клубида мураббий сингари ҳаракат қиляпти. Агар ўтган турни кузатган бўлсангиз, Роналду майдонда Магуайр ва Варан қулоғига пичирлаб кўрсатмалар берди. Мен у учун исталган жамоада(«Реал», «Юве» ёки Португалияда)сардорлик боғичи зарур деб ўйламайман. У шусиз ҳам исталган жойда сардор мақомида ва амалда ҳам шундай. У «МЮ»даги дебют ўйинидаёқ ўзининг сардорлик қобилиятларини намойиш эта бошлаган эди».
Ҳа, Роналду доимо сардорликка муносиб ўйинчи. Хоҳ, клубда хоҳ, терма жамоада бўлсин, португал афсонаси ўз таъсирини доимо сақлаб келган. У кетган жамоалар эса, бир муддат ўзларига кела олмаган. Оддий мисолни «Ювентус» фаолиятида кўриб олаверинг...
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси