«Челси» сардори Сесар Аспиликуэта Премьер-лиганинг 6-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу бизнинг яхши ўйинларимиздан эмас эди. Нохуш мағлубият, лекин биз биргаликда ютамиз ва ютқазамиз. Қўллаб-қувватлагани учун барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман», - деб ёзади Аспилиcуэта Фейсбукдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бу ғалаба эвазига «Манчестер Сити» турнир жадвалида «Челси»ни ортда қолдирди ва ҳозирда 6 учрашувда 13 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.