«Милан» ҳужумчиси Оливье Жиру «Челси» дан кетиши ҳақида гапирди.
«Менга Англия Премьер-лигаси жуда ёқди, лекин мен ҳаётимни ўзгартиришга қарор қилдим. Тухелга охирги ойлар жуда ҳам қийин бўлганини айтдим.
«Челси» дан кетиш ҳақидаги қарор мен учун аниқ эди. Мен бу жамоада бошдан кечирган барча дақиқаларни хотирамда сақлаб қоламан», — дейди Жиру.
Эслатиб ўтамиз, Жиру олдинги трансфер ойнасида «Челси»дан «Милан»га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда 34 ёшли француз А Сериянинг 3 та ўйинида майдонга тушиб, 2та гол урди.