Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Почеттино ва Эррера "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашишди

Баҳо:
+ | -

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино бугун Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказиладиган "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз ривожланиш устида ишлаяпмиз. Бу фикр эмас, факт. Биз қаердан келганлигимиз ва ҳозир қаерда эканлигмизга назар солишимиз керак. Биз "Манчестер Сити"га ҳамда дунёнинг энг яхши мураббийи Пеп Гвардиолага қарши тўқнаш келяпмиз. Улар буюк жамоа, худди биздек Чемпионлар Лигасини ютишни орзу қилаётган клуб.

Улар балки биздан олдиндадир, лекин футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Биз ҳаракат қиламиз ва уларга ўз хоҳишимиз, мақсадимиз, ғояларимизни амалга ошириш ҳамда уларнинг имкониятларини чегаралаш ва заиф томонларидан фойдаланиш орқали муаммо яратмоқчимиз. Бу футболчилар ўз маҳоратларини кўрсата оладиган футбоолчилар учун аталган ўйин.

Жамоа хотиржам, ўйинчилар хотиржам, улар бир-бирлари билан яхши чиқишиб кетишган. Жамоада муҳит ажойиб. ПСЖ махсус ҳолатлар билан ўзгача клуб, сиз буни бошқа клублардан топа олмайсиз. Сиз буни тушунинишингиз керак. Биринчи синов? Бундай ўйламайман. Ҳар ўйинда қийин чақирувларга дуч келамиз. Мавсум аввали осон ўтгани йўқ. Тўлиқ таркиб йиғилганидан бери ишлаяпмиз. Биздан кутилаётган нарсаларни биламиз ва бунга маъсулият, қатъият билан ёндашиш кераклигини ҳам тушуниб турибмиз.



Вератти ва Месси ҳақида

Марко охирги кунларда машғулотларда яхши қатнашди. Ўйлайманки, у таркибимизнинг бир қисми бўлади. У асосийда тушадими, билмадим, аммо унинг ўйинини кўришимиз мумкин. Леода ҳам шундай ҳолат. Жуда яхши ўсишда давом этмоқда ва у ҳам жамоа сафида бўлади деб ўйлайман. Лекин, бошланғичда тушадими, буни билмайман. Унинг мослашуви? У дунёнинг энг яхши ўйинчиси, бироқ у ҳам бошқалар каби инсон. У янги жамоага, янги маданият ва мамлакатга мошлашиши керак. У Барселонада 20 йил бўлди, бу ердаги барчаси у учун янги. Вақт ўтиши билан ҳаммаси яхши бўлади ва биргаликда ҳақиқий муваффақиятга эга бўламиз. Бунга шубҳа қилмайман.

Матбуот анжуманида ПСЖ ярим ҳимоячиси Андэр Эррера ҳам ўз фикрлари билан бўлишди.

"Биз позитив муносабат билан ўйинда ҳаракат қилишимиз керак. Ҳамма биздан нима кутаётганини биламиз, аммо бу бизга ёқади. Шунинг учун ҳам шу ердамиз. Бу маъсулиятни мамнуният билан зиммамизга оламиз. Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин бўлган 10 жамоа бор, балки. Бизнинг жамоадан кутилмалардан хабаримиз бор, бироқ савияси юқори мусобақада қатнашяпмиз. Ҳеч нарсани олдиндан тахмин қилиб бўлмайди ва шунинг учун Чемпионлар Лигасида доим катта сюрпризлар бўлади".

Манба: en.psg.fr
Киритилди: 11:15, 28.09.2021.
Ўқилди: 3246 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6688]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5552]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4308]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3243]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3221]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2996]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2584]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2235]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1902]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик