Кириш Регистрация

Мбаппе Париждан тезроқ қочмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппе имкон қадар тезроқ "Реал" сафига ўтмоқчи.

"AS" нашри тарқатган хабарга кўра, клуб ичида 22 ёшли футболчининг атрофидаги муҳит кескинлашиб бормоқда. Бундан ташқари, Мбаппе ва Неймар ўртасидаги муносабат совуқлашди, "ПСЖ" фанатлари эса Килианни танқид қилишмоқда. Томошабинлар ҳар бир ўйинда франциялик ўйинчига нисбатан ҳуштакбозлик қилишмоқда. Оқибатда, Мбаппе тезроқ жамоани тарк этишни истамоқда.

Бундан ташқари, футболчи "ПСЖ" томонидан берилган янги шартнома борасида барча таклифларга рад жавобини берди. Шу боис, парижликлар уни январь ойидаёқ "Реал"га сотиб юборишса керак.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 21:04, 28.09.2021.
Ўқилди: 9256 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.