Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

«Шериф» ЕЧЛда ҳозирча 4 йиллик бюджетига тенг пул ишлаб олди

Баҳо:
+ | -1

Россия нашрларининг қайд этишича, "Шериф"нинг бир йиллик бюджети 5-8 миллион еврони ташкил қилади. Бу тахминан "Пахтакор" бюджетидан сал кўпроқ.

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида ғолиб чиққан "Шериф" бир йиллик бюджети миқдорида маблағ ишлаб бўлди. "Шахтёр" ва "Реал"дан 3 очкодан олган жамоа умумий 5,6 миллион еврони нақд қилиб қўйди. УЕФА клуб гуруҳ босқичига чиққани учун 15,7 миллион евро берганди. Илк бор шунга эришгани учун "Шериф" қўшимча 1,2 миллион евролик ҳам бўлади.

Демак, "Шериф" ихтиёрида ҳозиргача 22 миллион евро бор. Бу эса клубнинг тахминан 4 йиллик бюджетига тенг бўлади.

Мабодо, тирасполликлар нимчорак финал босқичига чиққудек бўлишса, ўз бюджетларини яна 9,6 миллион еврога бойитиб олишади.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 19:41, 29.09.2021.
Ўқилди: 7336 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.