Италия "А" сериясининг навбатдаги турида "Ювентус"га қарши баҳсга тайёргарлик кўраётган "Милан"яна бир йўқотишга учради.
Жамоа ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг жароҳати туфайли навбатдаги турнинг энг марказий баҳсини ўтказиб юборадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жамоа тўпурари Златан Иброҳимович ҳам дисквалификацияси туфайли "Ювентус"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Football Italia нинг маълум қилишича ушбу учрашув олдидан "Милан" бир қатор йўқотишларга дуч келган. Нашрнинг маълум қилишича, учрашувда Макси Лопес ҳам иштирок эта олмайди. Шунингдек, Аквилани ҳамда Фламинилар ҳам ўйинга тайёр эмас.